BBC News O’zbek
6.16K subscribers
4.74K photos
35 videos
45 files
18.3K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
​​Ор-номус қотиллигини тўхтатишга президентнинг қурби етадими?

Шу кунларда 14 ёшли Ромина Ашрафийнинг ўлими ҳақидаги хабар бутун Эрон жамиятини жунбушга келтирган.

https://www.bbc.com/uzbek/world-52834016
​​Ўзбекистон: Ҳукумат коронавирус тарқалишида назоратни қўлдан чиқардими?
Ўзбекистон расмийлари коронавирусга чалинганларни уни кимдан ва қаердан юқтирганини аниқлашнинг имкони бўлмаётганини айтди. Расмийлар шу вақтгача бу касаллик занжирини топилгани ва у тўлиқ назорат остида эканлигини айтиб келаётган эди. Буюк Британия касалларни кузатишда Жанубий Корея услубини жорий қилди. Бу услуб Ўзбекистонда нега ишламади?
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52842901
Президент назарига тушган тадбиркорнинг лойиҳаси ўзбекларни ватанга қайтара оладими? https://www.youtube.com/watch?v=cJognKlLp-c&feature=youtu.be
Шавкат Мирзиёев тўйи, чигиртка балоси ва бир миллиард танга – O'zbekiston, коронавирус ва дунё

Шавкат Мирзиёев тўйи, чигиртка балоси ва бир миллиард танга - глобал коронавирус пандемияси манзарасида Ўзбекистон ва минтақада нима гап? Сарлавҳаларга чиққан сўнгги янгиликлар:
bbcuzbek.com дайжести

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52851601
​​#BBCUzbek Ўзбекистон, коронавирус: Фура ҳайдовчилари иммунитети борми? Ёхуд айб коронавирусдан ҳимоя қилувчилардами? Koronavirus, O'zbekiston

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони кўпаяётгани инфекция тарқалиши олдини олишга масъулларнинг фаолиятидан норозиликларга сабаб бўлмоқда.


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52850222
​​Ўзбекистон: Фарғоналик блогер ўзи нега қамалган эди?

15 суткага қамалиб, икки кундан сўнг қўйиб юборилган фарғоналик мухбир ва блогер Усмонжон Қодировнинг масаласи охирги кунларда кенг шов-шувларга сабаб бўлди.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52860882
​​Ўзбекистон коронавирус тартиблари ўзгартирилди O'zbekiston, Koronavirus

Ўзбекистондаги коронавирусга қарши кураш республика махсус комиссияси қарори билан 30 майдан мамлакатдаги вазиятга ўзгартиришлар киритилди.
Ҳозир амалда бўлган карантин талаблари мамлакатнинг барча ҳудудида 15 июнгача узайтирилди.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52861075
​​Коронавирус, Россия: Мигрантлар учун оғир кунлар ортда қолдими? - BBC Uzbek

https://youtu.be/GEUVkLmc7pA
​​Коронавирус дунёни бирлаштирмоқдами? Урушлар, зўравонликлар ва таъқибу тазйиқлардан қочиб ватанини тарк этган миллионлаб одамлар ўзга юртларда бошпана топишган.Улар орасида турфа касб эгалари бор. Британияда бугун ватанидан айрилган юзлаб, балки минглаб хорижлик шифокорлар, тиббиёт ходимлари ишлашади. Суриядаги уруш туфайли ўз юртини ташлаб чиққан доктор ҳақида лавҳа BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
https://youtu.be/BVUr3UrCLLo
​​Ўзбекистонда инглиз тилидаги номлар кўпайиб кетмаяптими?


Президент Мирзиёевга Сергелида янги истироҳат боғини, Андижонда технопаркни тақдим этишди.


Истироҳат боғини Flowers Garden Park, технопаркни Digital City деб номлашибди.


Бундан олдин Tashkent City, Asaka City ва бошқа инглиз тилидаги номлар эълон қилинган.


Сиз нима дейсиз, Ўзбекистонда кенг оммага мўлжалланган масканлар номларининг хорижий тилда номланиши қанчалар тўғри?
​​27 май тунида Туркия шимолига метеор тушди.

Астрономлар метеор ёмғирини кутишаётганди, аммо бу оддий одамлар орасида ваҳимани ҳам келтириб чиқарди.

https://www.youtube.com/watch?v=DV_sPARZQxE&feature=youtu.be