BBC News O’zbek
6.16K subscribers
4.76K photos
35 videos
45 files
18.3K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
​​Прокуратура Тошкент ҳокими Ортиқхўжаевга чора кўришга ожизми?

Халқаро ташкилотлар Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга нисбатан қилган таҳдидларига хавотир билдирмоқда. Ўзбекистон сенати ва Бош прокуратура бу мавзуда сукут сақламоқда. Прокуратура Ортиқхўжаевга чора кўришга ожиз, деган фикрлар янграй бошлаган.

Кун.уз нашри ҳоким Ортиқхўжаев билан учрашиб ҳамма нарсани келишиб олганини айтганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда ғазабнок муносабатлар нишонига айланди.

Изоҳ қолдирувчилар ҳафсалалари пир бўлганини яширишмади.

Ҳокимнинг ўзи кун.узга қаратилган танқидлар соясида қолиб кетди.

Кун.узнинг махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида воқеалар силсиласи борасида ўз талқинини баён қиларкан, "Осмон — узоқ, ер — қаттиқ…", деб ёзди.

Журналист воқеалар марказидаги асосий қаҳрамон кун.уз тасвирчисини олдига солиб қувган ва узр сўраш ўрнига журналистга видео орқали туҳмат қилгани айтилаётган Олмазор туманининг эндиликда собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ҳақида ёзган.

Прокуратура икки марта Ваҳобов ишида жиноят аломатлари йўқ дея ишни ёпган эди.

"Энди виждонан айтинг: қандайдир "замҳокимча"га қонуний чора кўролмаган прокуратура органлари Ўзбекистоннинг №3-рақамли амалдори Тошкент шаҳар ҳокимига чора кўра олармиди?", дея савол беради Шуҳрат Шокиржонов.

Би-би-сининг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга прокуратура чора кўришга ожизми, деган саволига Бош прокуратура матбуот хизмати иш ўрганилаётгани ва натижа бўлиши билан хабар берилишини маълум қилди.

"Тошкент шаҳар ҳокими билан шу инцедент бўйича муроса қилинди. Лекин ич-ичимиздан барибир бунақа ҳолларга муросасизмиз. Чунки ҳокимда қилган ишидан заррача пушаймонлик туйғуси йўқ», деб ёзди Шуҳрат Шокиржонов.

Ижтимоий тармоқларда норозиликлар тинмас экан, Кун.уз мухбири ҳамкасбларини Жаҳонгир Ортиқхўжаев номини ва Артел маҳсулотларини бойкот қилишга чақирди.

Давомини сайтимизда ўқинг
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50482147
Телеграм каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
​​Ўзбекистон: Ортиқхўжаев можароси - жамоатчилик Президентнинг қарорини кутмоқда

Сешанба куни Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга таҳдидини қоралаганлар қаторига Европа Иттифоқи ҳам қўшилган.

ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси (вакиллиги-таҳр) мамлакат журналистларига қарши таҳдидларни яқиндан кузатаётганини айтган.

Фэйсбукдаги постида Европа Ититфоқи фикр эркинлиги демократик жамиятнинг ажралмас бир қисми эканини айтиб, журналистларнинг хавфсизлигини таҳдид остида қўядиган ҳар қандай ҳаракат "ниҳоятда жиддий" олиниши кераклигини таъкидлаган.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50435061
​​Исроил Сурияни бомбалади, бу Эрон ракеталарига жавоб, деди

Исроил Сурия ичкарисидаги ўнлаб нишонларни ракета ҳужумларига тутгани ҳақида баёнот тарқатди, нишонлар Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчиси бўлган Эрон қуролли кучларига тегишли иншоотлар эди, деди.

https://www.bbc.com/uzbek/world-50489134
Эрон: Бензин нархи сакраб кетди, 100 дан ортиқ одам ўлдирилди - BBC Uzbek

Эрон: Бензин нархи сакраб кетди, 100 дан ортиқ одам ўлдирилди – Эрон, беш кундирки, норозилик намойишлари гирдобида.

Одамлар “очман”, дея кўчаларга чиқишаркан, Эроннинг аксарият шаҳарларига катта сондаги хавфсизлик кучлари ташланган.

Хабарларга кўра, намойишларни бостириш учун масъуллар куч қўллашган – ростма қуроллар ва мерганларни ишга солишган:

https://www.youtube.com/watch?v=nlrlPEdw_nI
​​Ўзбекистон: Ис газидан нобуд бўлаётган аҳолини ким қутқаради?

Жиззах вилоятида 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Ишчилар Зомин туман ИИБ биносида қурилиш ишларини бажараётган бўлган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилган.

Охирги уч кунда жами 10 нафар инсон ис газидан нобуд бўлгани хабар қилинган.

17 ноябр куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида юз берган ҳодисада бутун бир оила ис газидан заҳарланган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, уч киши вафот этган, яна бир киши шифохонага ётқизилган.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50435062
​​Ўзбекистон: Ис гази ёхуд ўз уйингни ўзинг исит - BBC Uzbek

Жиззах вилоятида 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Ишчилар Зомин туман ИИБ биносида қурилиш ишларини бажараётган бўлган.

Ҳар йили ўнлаб инсон ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этади.

Газга бой Ўзбекистонда аҳоли газдан узиб қўйилган.

Кўпчилик қўлбола иситиш ускунасидан фойдаланади.
https://www.youtube.com/watch?v=WiI_V8ZD-_s
​​Ўқишдан йиқилиб Россияга кетган андижонлик Аббосбек ҳикояси - BBC Uzbek

Андижонлик Аббосбек Анорбоев Москвадаги қурилиш ташкилотларининг бирида сантехник бўлиб ишлайди.

У коллежда ҳуқуқшуносликка ўқиган, олийгоҳга кирмоқчи, тамомлаб халқ учун хизмат қилмоқчи эди.

Ўқишдан йиқилганидан сўнг отасининг таклифи билан 18 ёшида Россияга ишлашга кетди.

- 25 йил бошқа тузумда яшаб ўқидик. Ҳамма ақллилар бу ерда, Россияда «дангасалар» юрибди, деган фикримиз бўлган, шундай дейишган – онгимизда қолган, - дейди Аббосбек.

Москвага келгач адолатли давлат ва жамият ҳақида кўп ўйлашини айтган муҳожир йигитнинг катта орзуси бор: у неча йилларки, фуқаролик ололмаётган онасига ўзбек паспорти олишда кўмаклашиш ва ҳажга юбориш ниятида.


23 ёшли муҳожир Аббосбек Анорбоевнинг мулоҳазалари билан танишинг.

https://www.youtube.com/watch?v=1AWiRcrxmlI&t=3s
​​Ўзбекистон-Россия: Бизда одамлар қўрқоқ бўлиб бўлди - ўзбек мигрант


Ўқишдан йиқилганидан сўнг отасининг таклифи билан 18 ёшида Россияга ишлашга кетди.

У аввалига Курган шаҳрига келиб, олийгоҳга киради ва муҳандислик йўналишида таҳсил ола бошлаган. Аммо тил борасидаги тўсиқ ва ўзи қизиқмаган соҳа бўлганлиги боис, ўқишни ташлаб, Москвага келган.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50435063
📺 Ҳоким ҳодисаси нафақат ташқи дунё, балки Ўзбекистон учун ибратли ҳодиса - BBC Uzbek https://youtu.be/3ddNgcGXmIc
​​Дунё: Қишлоқда яна бир халта пул топилди. 12 марта!
https://www.bbc.com/uzbek/world-50503521
​​Ўзбекистон: Журналистлар сиёсий ўйин қуроли бўлиб қолмаслиги керак

Тошкент шаҳри ҳокими ва Олмазор туман ҳокими ўринбосари билан юз берган ҳодисалар Ўзбекистон қонунчилиги учун ҳам, президент ва Сенат учун ҳам, тўртинчи ҳокимият ҳисобланган матбуот ходимлари учун ҳам синов бўлди.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50503881
​​Дунё: Ўз дафн маросимига ўзи борадиганлар нима исташади?- BBC Uzbek
https://www.youtube.com/watch?v=ZavoPkQnVXo&feature=youtu.be
​​Мини-гепардлар билан танишинг: улар ортга сальто сакрайди ва футбол ўйнайди - BBC Uzbek


https://www.youtube.com/watch?v=jPG9R5JB16M&feature=youtu.be
​​Ўзбекистон-Россия: Мигрантлар арзига ким қулоқ тутади? Тошкентми? Москвами ё?..

Москва шаҳрида ҳар ойда 800 дан зиёд муҳожирлар полиция ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқ ҳимоячиларига арз қилишади. Уларнинг учдан бири – ўзбекистонликлардир.

Полиция ва муҳожир тўқнашуви - Россия ҳаётидаги одатий кўринишлардан бири. Бу муносабат аксар ҳолларда зиддиятли. Полиция меҳнат муҳожирларининг хужжатларини текшириш важидан уларни «безовта» қилса, мигрантлар уларга нисбатан ўта қўпол муносабатдан жабр кўраётганликларини айтишади.

- Аммо бу масалада ўзбекистонлик шикоятчилар ишни охиригача олиб боришмайди. Биз текширув ишларини бошлаб, муаммони ечишга ҳаракатлар бошлаймиз. Ариза ёзиш ёки бирон бир давлат ташкилотига ёзма мурожаат қилиш керак бўлаётган пайтда улар нимадандир қўрқиб, охирига етказмасдан «қўйинглар, менга муаммо бўлмасин», деб фикридан қайтиб қолишади, - дейди юрист Ботиржон Шермуҳаммад.

Ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар айнан Ўзбекистон фуқаролари мурожаатларида кўп учрайди: «Бизни халқимизда шижоат йўқ, қўрқоқлик бор»

Муҳожирлар эса полиция ёки кучишлатар тизимлар ходимлари билан ҳақ бўлса-да, баҳслашиш бефойда эканлигини айтишади.
https://www.youtube.com/watch?v=tt_1Yj-e0-E&feature=youtu.be
Бунақаси бўлмаган. Бу янгиликка сиз нима дейсиз? Энди қандай ўзгаришларга умид қилаяпсиз?

Ўзбекистон, Тошкентда махсус йиғин🇺🇿💼: Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масаласини кун тартибига қўйган. Расман маълум қилинишича, энди бу борада халқаро тажриба асосида янги тизим жорий этилади. Ўзбекистонда истеъмол савати ва яшаш минимумини ҳисоблаш тартиби ҳамда истеъмол меъёрлари ишлаб чиқилади. Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами аниқланади ва нафақа тўлашнинг аниқ мезонлари жорий этилади, ижтимоий ёрдам олувчиларнинг ягона реестри шакллантирилади. Буларнинг барчаси ҳақида бугунги йиғинда топшириқ берилган.📸official
​​Ўзбекистон-Россия: Мигрантнинг дардини ким эшитади?

Москва шаҳрида ҳар ойда 800 дан зиёд муҳожир полиция ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан ҳуқуқ ҳимоячиларига арз қилади.

Уларнинг учдан бири ўзбекистонликлардир.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50510433
Бугунги Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар: Андижон вилояти ҳокими Избоскандаги оддий хонадонларнинг бирида - Шуҳрат Абдураҳмонов нега бунчалар ўйчан, дейсиз?...Ҳозир сиз яшаб турган вилоятда одамлар тўқнаш келиб турган асосий муаммолар нималардан иборат? Масъулларнинг уларнинг ечимига бўлган эътибори-чи, жиддийми?

📸official
Агар, назардан қочирган бўлсангиз:

Ўзбекистон ва дунё🇺🇿😍: Ўзбек ошхонаси халқаро матбуот нигоҳида - Ўзбек миллий таомлари жонингдан кечиш, жонингни беришга арзийдими? BBC Travel Ўзбек ошхонаси - палов, манти, сомса, нон ҳақида ёзиб чиқди. Биттама-битта суратларигача илова қилди. Соҳа мутахассисларига ҳам сўз берди, таъбир жоиз, уларнинг фикрларига ҳам қулоқ тутди. Мана бу линк орқали сиз ҳам кўриб, танишишингиз мумкин:

http://www.bbc.com/travel/gallery/20191117-is-uzbek-cuisine-actually-to-die-for

📸maratakhmedjanov