BBC News O’zbek
6.16K subscribers
4.74K photos
35 videos
45 files
18.3K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Тожикистон қаҳрамони унвони берилсин - тафсилотлари bbcuzbek.com нинг ҳафталик дайжестида:

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52664217

https://m.youtube.com/watch?v=8FjtGGGMBB4
​​Ўзбекистон: Фарғонада Effect.uz ходимига ким ҳужум қилди?
13 май куни Effect.uz сайти ходими Фарғона вилояти Қува туманида номаълум шахслар ҳужумига учрагани таъкидланган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода сайт ходими номаълум шахслар томонидан ҳужумга учрагани ва унинг бошқарувида бўлган автомашина ойналари синдириб ташлангани ҳамда таҳририятга тегишли бўлган камера олиб қочиб кетилгани айтилади.
Бош прокуратура тезкорлик билан баёнот бериб, туман ИИБ ва прокуратураси билан ҳамкорликда дастлабки тергов ҳаракатлари бошлангани, вазият назоратга олинганини билдирган.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52664238
​​Коронавирус кетмайди - Жаҳон соғлиқ ташкилоти

Жаҳон соғлиқ ташкилотининг коронавирусга қарши кураш бўйича махсус вакили Дэвид Набарронинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, эҳтимолки, инсонлар ҳаёти ҳеч қачон Covid-19 пандемиясидан олдинги ҳолатга қайтмайди.
Дэвид Набаррога кўра, инсоният янги воқеъликка кўникиши керак.
https://www.bbc.com/uzbek/52664239
​​Сардоба, шифокор ҳикояси: Биз борган қишлоққа ҳали ёрдам етиб келмаган эди... O'zbekiston, Sardoba
Бундан бир неча кун аввал инсонпарварлик ёрдами ортилган карвон билан Тошкентдан Сирдарё вилояти, Мирзабод туманининг Дўстлик қишлоғи томон йўлга чиқдик.
Мақсад Сардоба сув омбори ўпирилишидан зарар кўрганларга ёрдам бериш эди. Бу пайтга келиб бир неча ташкилотлар ёрдамни бошлаб юборишган ва бизнинг клиникамиз ҳам четда қолишни истамасдан керакли дори-дармонлар билан бу хайрли ишга бош қўшишни истади. Тиббий ёрдам қаторига биз ҳамкасбларимиз билан кийим-кечак, озиқ-овқат ва рўзғор эҳтиёжлари учун асқотадиган нарсаларни йиғдик. Ҳар ким ёрдам беришни истар эди.
8 май куни учта "Тез Ёрдам" машинаси ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кўмагида йўлга чиқдик. Биз борадиган минтақага ҳали ёрдам етиб келмаган ва у анча узоқда жойлашган эди.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52651939
​​Россия-Ўзбекистон: чегарадаги 598 муҳожирнинг тақдири нима бўлади?

Автобусларда тунаётган муҳожирлар ортга қайтариладими ёки ҳукумат ватанга қайтаришга чора топадими? Чегаралар ёпиқ пайтда ўзбекистонликларни йўлга чиқишга нима мажбур қилди?


Қарийб, 10 кундирки, Самара вилоятидан чиқиш ва Оренбург вилоятига киришдаги Большечерниговский туманида, “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида 98 та автомобиль колоннаси тизилиб турибди: 89 та енгил автомобил, 7 та минивэн ва 2 та автобус (ҳар бири 50 ўринли).
Уларда жами 598 нафар Ўзбекистон фуқаролари бор, ораларида 42 нафар аёллар ва 9 нафар болалар билан бирга.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52674699
​​Ўзбекистон: Мирзиёев Алишер Усмоновнинг пулларини тарқатишни бошлади

Сув тошқинидан зарар кўрган сардобаликларга Президент номидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техника жиҳозлари топширилади.

Бу ёрдам ичида Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар ҳам бор.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ Мирзиёев Усмоновнинг пуллари аҳолига тенг тақсимланишини айтган эди.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52677247
​​Ўзбекистон ЕОИИга кирмагани Кремл жаҳлини чиқардими?

Кутилмаганда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг Ўзбекистондаги рус тили мақоми борасида баёнот билан чиққани ўзбекистонлик сиёсатчилар норозилигига сабаб бўлди.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52677454
Коронавирус ва президентлар:

Саида, Зироатхон Мирзиёева, энди Озода Раҳмон ёрдам берди ва бермоқчи – глобал коронавирус пандемияси манзарасида Ўзбекистон илова айрим минтақа президентлари биринчи хонимлари ва фарзандлари қилаётган хайриялар, бераётган кўмаклари ҳам сарлавҳаларга чиққан хос мавзулардан бирига айланган - bbcuzbek.com дайжести:

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52681007
Сардоба: Уйида қолиб кетган она қутқарилиши видеоси тарқалди https://www.youtube.com/watch?v=wMT75yUto0U&feature=youtu.be
​​Андижон: сукунат овози - BBC News O'zbek тарихидан, 2005 йил, Ўзбекистон O'zbekiston

Хайрулло Файз
Андижон, 2005 йил 24 май

Мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг қонли воқеа ҳақида Би-би-си Ўзбек хизмати ҳам 2005 йилнинг май ойида имкон қадар батафсил хабар берганди. Гувоҳлар, журналистлар ва таҳлилчилар 13 май куни рўй берган хунрезликнинг табиати ва манзарасини Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти учун очиб беришга ҳаракат қилишганди.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52637872
​​Коронавирус ҳамма нарсани унуттирдими?
Коронавирус дунёни забтига олганидан буён баъзи халқаро инқирозлар четга суриб қўйилди.
Аммо биз кўрмаганга олсак-да, бу инқирозлар орқа планда катталашиб бормоқда.
Улардан айримларига қарши курашиш учун кеч қолган бўлишимиз ҳам мумкин.
https://www.bbc.com/uzbek/world-52677246
​​Сардоба, шифокор ҳикояси: Биз борган қишлоққа ҳали ёрдам етиб келмаган эди... O'zbekiston, Sardoba
Бундан бир неча кун аввал инсонпарварлик ёрдами ортилган карвон билан Тошкентдан Сирдарё вилояти, Мирзабод туманининг Дўстлик қишлоғи томон йўлга чиқдик.
Мақсад Сардоба сув омбори ўпирилишидан зарар кўрганларга ёрдам бериш эди. Бу пайтга келиб бир неча ташкилотлар ёрдамни бошлаб юборишган ва бизнинг клиникамиз ҳам четда қолишни истамасдан керакли дори-дармонлар билан бу хайрли ишга бош қўшишни истади. Тиббий ёрдам қаторига биз ҳамкасбларимиз билан кийим-кечак, озиқ-овқат ва рўзғор эҳтиёжлари учун асқотадиган нарсаларни йиғдик. Ҳар ким ёрдам беришни истар эди.
8 май куни учта "Тез Ёрдам" машинаси ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кўмагида йўлга чиқдик. Биз борадиган минтақага ҳали ёрдам етиб келмаган ва у анча узоқда жойлашган эди.
https://youtu.be/p9K4Z6Gqi3s
​​Россия-Ўзбекистон: чегарадаги 598 муҳожирнинг тақдири нима бўлади?

Автобусларда тунаётган муҳожирлар ортга қайтариладими ёки ҳукумат ватанга қайтаришга чора топадими? Чегаралар ёпиқ пайтда ўзбекистонликларни йўлга чиқишга нима мажбур қилди?


Қарийб, 10 кундирки, Самара вилоятидан чиқиш ва Оренбург вилоятига киришдаги Большечерниговский туманида, “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида 98 та автомобиль колоннаси тизилиб турибди: 89 та енгил автомобил, 7 та минивэн ва 2 та автобус (ҳар бири 50 ўринли).
Уларда жами 598 нафар Ўзбекистон фуқаролари бор, ораларида 42 нафар аёллар ва 9 нафар болалар билан бирга. https://youtu.be/tmEoHR6kRbs
​​Коронавируснинг табиатга фойдаси: миллионлаб тошбақа тухумдан чиқди - BBC Uzbek

Коронавирус пандемияси боис карантин жорий этилгани сабаб соҳилда одамлар кам бўлгани, ер ва сув ифлосланиши камайгани тошабақаларнинг сони олдинги йиллардагига нисбатан кўпайиши сабабчиси бўлди.
https://www.youtube.com/watch?v=etWzhNSZt_k
​​Россия, мигрантлар: Қозоғистон эшикларини қия очди, гап Ўзбекистонда қолди


Россия-Қозоғистон чегараси яқинида чодирларда қолаётган 600 га яқин ўзбекистонликлар уйга қайтиши мумкин. Бунинг учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга расмий мурожаат йўллаши лозим.


https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-52679349
Коронавирус: Тожикистон унинг авж нуқтасига етдими?
Tожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 1118 нафарга етган. Бу юқумли беморликдан вафот этганлар сони эса, 33 нафар. Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги бу борада расмий маълумот берар экан, ушбу кўрсаткичлар 15-май, соат 17 дан 20 дақиқа ўтганда қайд этилганлиги таъкидланган.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-52690404