BBC News O’zbek
5.73K subscribers
4.56K photos
34 videos
45 files
18K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
​​Дунё: Охири кўринмаётган урушнинг беғубор қурбонлари ёки “жаҳаннам олови” ичра тўрт соат
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-52755483
​​Коронавирус: Дунёда Covid-19 юқтириш бўйича рекорд, Ўзбекистонда иккинчи тўлқин бўлиши мумкинми?

Жаҳон Соғлиқ Ташкилотининг билдиришича, охирги 24 соат мобайнида дунёда Covid-19 дан рекорд даражада зарарланиш қайд этилган.

ЖСТ 106 минг янги ташхис қўйилганини айтмоқда.

https://www.bbc.com/uzbek/world-52755293
​​Коронавирус, Россия, муҳожирлар: кимлар ватанга қайтаяпти? - BBC Uzbek

https://www.youtube.com/watch?v=q2D_BGy59uw
Сардоба фожиаси ҳақида Нидерландия экспертлари аслида нима деганди? https://www.youtube.com/watch?v=gqNF624AcQQ
​​Нидерландия экспертлари Сардоба фожиаси ҳақида аслида нима деганди? O’zbekiston

Нидерландиянинг Делтарес номли мустақил тадқиқот маркази экспертлари Сардоба сув омборининг ўпирилиши борасида интернетда мавжуд маълумотлар, ҳамда ҳатто ортга қайтиб тасвирларни кўрса бўладиган сателлит суратлари асосида ҳисобот тайёрлаганлар, аммо Би-би-сига айтишларича, уларнинг ҳисоботи Ўзбекистон матбуотида нотўғри талқин қилинган. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52756710
​​Россия: Путин ўзбек тили масаласига аралашган Захаровани орден билан мукофотлади

Россиянинг Болтиқбўйи, Грузия ҳамда Украина каби собиқ совет давлатларининг ички ишларига аралашиши янгилик эмас.

Аммо Мария Захарованинг баёноти мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор унинг ички ишига Россия вакилининг тўғридан-тўғри аралашуви бўлган.

https://www.bbc.com/uzbek/world-52755294
​​Лондон, Истанбул ва дунё болаларининг рамазони қандай кечмоқда?


Коронавирус сабабли нафақат катта ёшдагилар, балки болалар ҳам уйда қолишган. Рамазон ҳам уйда ўтмоқда. Аксарият учун бу йилги Рамазон Ҳайити ҳам аввалгиларидан кескин фарқ қилади, байрам торроқ доирада ўтади. Болалар учун Рамазон нималарни англатади? Лондон ва Истанбулда яшаётган ўзбекистонлик оилаларда вояга етаётган болалар Рамазони қандай кечмоқда? https://www.youtube.com/watch?v=zmUKl3Y0K5I&feature=youtu.be
​​Коронавирус, Тожикистон: Умумий карантинсиз вирусни енгиб бўладими?
Мустақил журналист
Тожикистон
Жамоат жойларида тиббий ниқобда юрилиб, ижтимоий масофа сақланмоқда. Масжидлар,мактаблар, болалар боғчалари, кийим-кечак бозорлари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналардан кейин фитнес клублар ва спорт иншоотлари ҳам ёпилди.
Лекин айрим шифокорлар ва мутахассислар коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қилиш учун мамлакат бўйича ҳозиргидек енгил карантин эмас, умумий карантин эълон қилиш зарурати етилганини айтишмоқда.
Биринчилар қаторида бу фикрни мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги болалар юқумли хасталиклари бош мутахассиси Гавҳар Саидмуродова кўтариб чиққан.
https://www.bbc.com/uzbek/52756712
​​Россия, мигрантлар, коронавирус: Отамнинг аҳволи оғирлашаяпти - BBC Uzbek

Коронавирус ва қанд касалликларига чалинган муҳожирнинг фарзанди отасини Ўзбекистонга жўнатиш учун консуллик ходимларига видеомурожаат йўллади. Жиззахлик Ҳусниддин Арақулов Москва шаҳрида меҳнат муҳожирлигида. У отаси Муҳиддиннинг саломатлигидан ташвишланиб, Ўзбекистонга жўнатишга ҳаракат қилмоқда.

https://youtu.be/sFy_oa71eDg
​​Ўзбекистон: миллатлар ва маданиятлар ҳақида нималар маълум?


Ўзбекистонда 130дан ортиқ миллату элат вакиллари истиқомат қилишини билармидингиз?
Дhttps://youtu.be/CrfC7HhoYBk
Беш ўзбекистонлик эркак бир ўзбек аёлини зўрлади (+18) – O’zbekiston, Россия ва миграция

#bbcuzbek Беш ўзбекистонлик эркак бир ўзбек аёлини зўрлади (+18) – айрим ҳуқуқшунос ва фаолларга кўра, бу каби жиноят кўлами Россиядаги мигрантлар орасида “даҳшатли тус олган” бўлиши мумкин. Аммо, ҳатто шунда ҳам, мазкур муаммо ҳали-ҳануз етарлича эътибор топмаган, чуқур ўрганилмаган, дейишмоқда улар:

https://www.youtube.com/watch?v=tpJ6QCF_M9o
​​Коронавирус, шифокор кундалиги: Тошкентда карантинни қандай енгиллаштирмоқдалар?


Карантин ўрнатилганига бир ойдан ошди.
Биринчи майдан бошлаб босқичма-босқич карантин чоралари енгиллаштирилмоқда.

Мана куннинг маълум қисмларида стикерсиз машина билан эҳтиёж юзасидан шаҳарга чиқиш мумкин, аммо... https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52756713
​​Коронавирус пайти рўзадор шифокор бўлиш қийинми? - BBC Uzbek

https://youtu.be/iuyXVumt1rc
​​Ўзбекистон: Рус тилини билмайдиган ўзбекнинг ақли паст бўладими?
Asiaterra.info сайтида “Ўзбекистон ҳукумати нега рус тилини сиқиб чиқаришга қарор қилди” номли мақола эълон қилинди. Бахтиёр Ирмуҳаммедов номли мақола муаллифи билдирган фикрларни эса ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегменти кескин норозилик билан кутиб олган.
Аслида, муаллиф томонидан Facebook’даги гуруҳлардан бирида ёзиб қолдирилган, кейинроқ Asiaterra.info сайти кўчириб босган ушбу мақолада рус тилининг Ўзбекистондаги жорий мавқейи, русийзабон аҳолининг ҳуқуқлари ҳамда ўзбек тили аҳамиятини оширишга ҳаракат қилаётган фаоллар тўғрисида сўз боради.
Муаллиф Адлия вазирлигининг давлат идораларида тил тўғрисидаги қонун талабларига амал қилмаган мансабдор шахсларни жаримага тортиш бўйича таклифига муносабат билдира туриб, айрим давлат ташкилотларида рус тилида фикрловчилар меҳнат қилиши ва бу таклиф қабул қилинса, уларнинг ҳуқуқлари поймол бўлишини таъкидлайди.
Муаллифнинг фикрига кўра, вазирликнинг ушбу таклифи бошқа тиллар имкониятини чекламасдан, айнан, русийзабон фуқароларининг ҳуқуқларини топтайди ва "бу таклифдан мақсад аҳолининг мазкур қатламини онгли равишда Ўзбекистондан сиқиб чиқариб юборишдир".
Аммо мақоладаги ушбу сатрлар аксар ўзбекистонликларнинг ғазабини қўзитган:
“Айрим ташкилотларда давлат тили тўғрисидаги қонун талабларига амал қилмаслик қасддан содир этилмайди, балки рус тилида фаолият юритиш қулайроқ ва тезкорроқдир. Лекин Тошкентга чекка шаҳар ва қишлоқлардан келган ва бунинг оқибатида керакли таълим ҳамда зеҳниятга эга бўлмаган миллатчилар бунда давлатчилик пойдеворига путур етишини кўрдилар. Бундан ташқари улар рус тилида эркин сўзлаша олмайдилар, шу сабабдан русийзабон ўзбеклар қаршисида ўзларини хароб ҳис қиладилар”.
Муаллифнинг таъкидлашича, давлат тили тўғрисидаги қонун талабларига амал қилишни таъминлашга қаратилган ушбу қонун лойиҳаси ортида, аввало, миллатчилар, сўнг “Адлия вазирлиги ва бошқа давлат бошқаруви органларига ўрнашиб олган Ғарб агентлари” ҳамда “рус тилини билмайдиган овсарлар” турибди.
“СССР ва совет таълим тизимининг қулаши ортидан пост-совет ҳудуд аҳолисининг салкам ялпи таназзули юзага келди. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда қолмади: айниқса, давлат бошқаруви органларида овсарлар сони осмонга сакради”, дея ёзилади мақолада.
Бундан ташқари Asiaterra.info сайтидаги мақолага киритилмаган, аммо Facebook’да Ирмуҳаммедов томонидан қолдирилган бирламчи манбага назар ташланса, “агар ўртаҳол русийзабон ўзбек ва ўзбек тилида сўзлашувчи ўзбекнинг IQ даражаси ҳолис текшириб кўрилса, русийзабон ўзбек ютиб чиқиши тайин”, деган жумлаларни ҳам ўқиш мумкин.
Бирламчи манбада Россия тил масаласи юзасидан Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказиши зарурлиги, йўқса, Россиянинг кўз ўнгида “иккинчи Украина” пайдо бўлиши ҳам таъкидланади.
Муаллиф ўзбек тили мавқейини оширишга чақирган блогер ва фаолларни миллатчига чиқаради ва қуйидаги сўзларни ёзади:
“Айнан руслар ва рус тили шарофати билан Ўзбекистон ўрта асрлар жаҳолатидан тараққий этган дунёга сакраб ўтди. Йўқса, биз ҳануз Афғонистон даражасида қолган бўлар эдик. Энди руслар ва рус тили юзига оёқ қўйиш – турган-битган пасткашликдир”...
https://www.youtube.com/watch?v=R456_YsensI
🇺🇿🤔Ўзбекистон: Рус тилини билмайдиган ўзбекнинг ақли паст бўладими? O'zbekiston
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52756717
Бу ҳақда мақоламиз ҳам бор, яна bbcuzbek.com га ҳам назар ташланг:

Беш ўзбекистонлик эркак бир ўзбек аёлини зўрлади (+18) – O’zbekiston, Россия

#bbcuzbek Беш ўзбекистонлик эркак бир ўзбек аёлини зўрлади (+18) – айрим ҳуқуқшунос ва фаолларга кўра, бу каби жиноят кўлами Россиядаги мигрантлар орасида “даҳшатли тус олган” бўлиши мумкин. Аммо, ҳатто шунда ҳам, мазкур муаммо ҳали-ҳануз етарлича эътибор топмаган, чуқур ўрганилмаган, дейишмоқда улар:

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52771392

https://www.youtube.com/watch?v=tpJ6QCF_M9o