BBC News O’zbek
6.04K subscribers
4.71K photos
34 videos
45 files
18.3K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
📺Буйрак ва жигар трансплантацияси беморлари нима учун норози - Ўзбекистон BBC Uzbek https://youtu.be/SMpH0pyNwzg
​​Афғон бизнеслари Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқдами? - BBC Uzbek

https://www.youtube.com/watch?v=IGG83FOR_qU&feature=youtu.be
Янгиланди, Ўзбекистон - Тожикистон: Ҳужум ИШИДнинг ишими?

Ўзбекистон - Тожикистон: Ҳужум ИШИДнинг ишими? ИШИД жим. Тожикистон томонининг даъвоси эса, ҳозир худди шу каби саволларни пайдо қилмоқда. Расмий Тошкент эса, бу хусусда ҳозирча жим:

https://www.bbc.com/uzbek/50314740
Ўзбекистон ва Тожикистон: ИШИД Марказий Осиёга ҳужум қилишга қодирми? - таҳлил

Ўзбекистон ва Тожикистон: ИШИД Марказий Осиёга ҳужум қилишга қодирми? - ўтган тунги ҳужум худди шу каби саволларни ҳам пайдо қилмай қўймаган. Таҳлилчиларга кўра, агар, бу ростдан ҳам ИШИДнинг иши бўлса, воқеаларнинг ривожи Марказий Осиё давлатлари учун хатарлидир. ИШИД ҳам, расмий Тошкент ҳам ҳозирча жим:

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50318991
​​Ўзбекистон: Кластер фермерни хонавайрон қилдими?

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида жорий қилинган кластер усули ҳақида ҳам салбий ва ҳам ижобий қарама қарши фикрлар билдириляпти. Айрим фермерлар ҳокимлик кластер учун ерларини тортиб олаётгани ва ўзлари эса колхоз давридаги оддий пудратчига айлантирилаётганидан нолимоқда.

Расмий матбуотда Президентнинг шахсий ташаббуси сифатида олқишланаётган бу ислоҳот ҳақида фақат яхши хабарларни кўриш мумкин.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50325412
​​Кластер одамларни бой ва камбағалга ажратиб қўядими? Мутахассис фикри

https://www.youtube.com/watch?v=lFU-BsMuA3A&feature=youtu.be
​​Видео: Бир йил аввал қилган суҳбатимизда кеча ҳалок бўлган журналист Давлат Назар ўзига қарши таъқиблар ҳақида гапирганди.

https://www.youtube.com/watch?v=Ftd8xM7M-dA&t=3s
​​Ўзбекистон: Миллий Гвардияга қаршилик учун жарима ва қамоқ - BBC Uzbek

Бундан буён Миллий Гвардия ходимига қаршилик кўрсатганлар жаримага тортилади ёки қамалади.

Norma.uz га кўра, Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бу ҳақда иккита янги модда киритилган.

Таҳлилчилар Миллий Гвардия ваколатлари борган сари кенгайиб бораётганига эътибор қаратишади.

https://www.youtube.com/watch?v=EOqarnp-O4g&feature=youtu.be
​​Ўзбекистон: Миллий Гвардияга қаршилик учун жарима ва қамоқ

Таҳлилчиларга кўра, Президент Мирзиёев жамоат тартибини сақлаш ва экстремизмга қарши кураш билан бир қаторда ўз хавфсизлигини ҳам ишониб топширгани Миллий Гвардияни Ўзбекистондаги қудратли тузилмага айлантиради.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50336367
​​АНОНС ЎРНИДА:

Ислом олами ва мусулмонлар: Мавлид ойи учун махсус – назардан қочирманг:

2019 йил ноябри Ҳижрий тақвимнинг Рабиул Аввал ойига тўғри келди.

Бу ойни мусулмонлар алоҳида қадрлайдилар, Муҳаммад Пайғамбар(С.А.В)нинг Мавлид ойи деб кўрадилар.

Шу муносабат билан Би-би-си Мадинадаги Набавий Масжид, унинг тарихи ва бугунги қайта қуриш ишлари ҳақида махсус мақола тайёрлади.

Бу мақола билан эртага, 8 ноябрь - жума куни Би-би-си Ўзбек Хизматининг веб саҳифаси bbcuzbek.com ва ижтимоий мулоқот тармоқларида танишишингиз мумкин.
​​ИИВ 26 октябрдан бери бедарак кетган андижонлик деҳқон Абдуллоҳ Тоҳиров масаласида изоҳ берди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, 20 ёшли деҳқон иши билан бошқа "идора" шуғулланяпти. Gazeta.uz сайтига гапирган Шоҳруҳ Ғиёсов идоранинг номини айтмаган.

Андижон вилоят ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашевнинг машинаси билан тўқнашиб кетгандан сўнг ички ишлар органида изсиз йўқолган Абдуллоҳ Тоҳиров ҳақида қуйидаги линкда ўқишингиз мумкин.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50295631

Телеграм каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
#abdullohqayerda
#абдуллоҳқаерда
🕌Nabaviy Mashidga virtual ziyorat - https://www.bbc.com/uzbek/extra/SraP4SkTZc/mosque_tour
Ўзбекистон-Тожикистон: Тошкент ҳам, ИШИД ҳам жим, аммо янги тафсилотлар бор

Ўзбекистон-Тожикистон: Тошкент ҳам, ИШИД ҳам жим, аммо янги тафсилотлар бор - худди шу манзарада ИШИД масаласи Ўзбекистонда ҳам кўтарилган. Расмий Тошкент баробарида Россия ҳам ИШИД хавфидан огоҳлантирган:

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50344464
Рамзан Қодиров: Қамаш, ўлдириш ва қўрқитиш керак - Кремль нима қилмоқчи? - BBC Uzbek

Рамзан Қодиров: Қамаш, ўлдириш ва қўрқитиш керак - Чеченистон президентининг баён қилишича, одамларнинг шаънига доғ тушириб, уларнинг орасига нифоқ солаётган инсонларни тўхтатишнинг бундан бошқа чораси, йўли йўқ:

https://www.youtube.com/watch?v=Egbhl4FIF_M