Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.64K subscribers
29.4K photos
2.49K videos
67 files
8.48K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
Ветеринария бўйича қизиқиши бўлганлар касбга ўқитилади.

Ветеринария қумитаси томонидан танлаб олинган фуқаролар туман марказида бир ярим ой давомида касбга ўқитилади. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган фуқаролар махсус сертификат, тегишли асбоб-ускуналар билан таъминланиб, даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланади.

Шу соҳага қизиқиши катта бўлган фуқаролар паспорт маълумоти ва телефон рақамини @Sopollitepa_Muzrabot манзилига юборишлари сўралади.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ҳурматли сурхондарёликлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасининг телеграм мессенжердаги расмий каналига аъзо бўлинг. Унда воҳамиз ҳаётига оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматларининг фаолиятига оид материаллар эълон қилиб борилади.

🌏 Бошқарманинг расмий телеграм каналига қуйидаги ҳавола орқали аъзо бўлишингиз мумкин: 👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Таъзия

Музработ тумани ҳокимлиги жамоаси Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги “Алтиев Райимқул” фермер хўжалиги бошлиғи Алтиева Гулжамол Рахмоновнанинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Алтиева Гулжамол Рахмоновна кўп йиллар Қишлоқ хўжалиги соҳасининг етук мутахассиси сифатида халқ хизматида бўлган. 2016 йилнинг январь ойидан Музработ туманидаги “Алтиев Райимқул” фермер хўжалиги бошлиғи, энг фаол, энг илғор фермер хўжалиги раҳбари сифатида фидокорона меҳнат қилиб, ўз олдига қўйилган ғалла ва пахта режаларини ортиғи билан бажариб келган.

Меҳнатсевар, самимий ва камтарин, ҳалол ва билимдон инсон сифатида Музработ тумани ҳокимлиги жамоаси ҳурматини қозонган Гулжамол Рахмоновнанинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Музработ тумани ҳокимлиги жамоаси

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Италия Ўзбекистоннинг Ғарбий Европадаги биринчи стратегик ҳамкорига айланди” — Шерзод Асадов

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан Италияда бўлиб турибди. Президент матбуот котиби ташрифнинг амалий аҳамияти, унда эришилган натижалар ҳақида маълумот берди.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОҒИР ҲУДУД ТОИФАСИГА КИРИТИЛГАН МАҲАЛЛАЛАРДАГИ МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

#Ҳашар
#Чегарачи

Музработ туманида оғир ҳудуд тоифсига киритилган 5 та маҳалла "Халқ йўли", "Тонг юлдузи", "Меҳригиёҳ", "Йўлчи" ҳамда "Чегарачи" маҳаллаларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тупроқ йўлларни тошлаш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун эрта тонгдан, Музработ тумани "Чегарачи" маҳалласида туман ҳокими Абдурашид Исмаилов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида, махсус техникалар, масъул ташкилот ва корхоналар иштирокида ҳудудларни тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Туманнинг "Чегарачи" маҳалласида ўтказилган ҳашарда ариқ ва кўчаларни тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳашар давомида кўчалар ва хонадонлар тозаланиб, дарахтлар ва деворлар оқланди, кўчалар, ариқлар бегона ўтлардан тозаланди.

Туманимиз бўйлаб ҳашар давом этмоқда

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Музработлик фермер ғалладан гектарига 100 центнердан ҳосил олди

Бугун Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов ҳудудларни ўрганиш жараёнида "Саидмуродова Солия" фермер хўжалиги даласида бўлди. Музработлик фермер томонидан 2023 йил ҳосили учун 65 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, экилган майдонларда самарали агротехник тадбирлар амалга оширилди.

Натижада, Музработ тумани "Янги авлод" ҳудудидаги "Саидмуродова Солия" фермер хўжалиги раҳбари Нажмиддин Холмуродов жамғармага товар-дон топшириш ҳамда дон корхонасига вақтинча сақлаш ва биржада эркин нархларда сотилиши белгиланган 150 тонна режани, 187 тонна яъни 37 тонна ортиғи билан бажарди. Ўрилган майдонлар ҳисобига ўртача ҳосилдорлик 100 центнерни ташкил қилди.

Бугунги кунда фермер хўжалиги томонидан қолган майдонлардаги бошоқли дон маҳсулотларини  ўриб-йиғиб олиши натижасида 400 тонна ғалла олишга эришди.
Бу натижага эришишда мен билан елкама-елка туриб меҳнат қилган ишчиларимнинг ҳар бирига 3 тоннадан буғдой бермоқчиман-дейди фермер хўжалиги раҳбари Нажмиддин Холмуродов.

Ғаллачилик соҳасидаги ғалабадан рухланган деҳқонимиз, пахтачилик ва бошқа соҳаларда ҳам юқори натижаларга эришиш учун астойдил меҳнат қилмоқда.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM