Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.64K subscribers
30K photos
2.54K videos
69 files
8.66K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
Музработлик фермер ғалладан гектарига 100 центнердан ҳосил олди

Бугун Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов ҳудудларни ўрганиш жараёнида "Саидмуродова Солия" фермер хўжалиги даласида бўлди. Музработлик фермер томонидан 2023 йил ҳосили учун 65 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, экилган майдонларда самарали агротехник тадбирлар амалга оширилди.

Натижада, Музработ тумани "Янги авлод" ҳудудидаги "Саидмуродова Солия" фермер хўжалиги раҳбари Нажмиддин Холмуродов жамғармага товар-дон топшириш ҳамда дон корхонасига вақтинча сақлаш ва биржада эркин нархларда сотилиши белгиланган 150 тонна режани, 187 тонна яъни 37 тонна ортиғи билан бажарди. Ўрилган майдонлар ҳисобига ўртача ҳосилдорлик 100 центнерни ташкил қилди.

Бугунги кунда фермер хўжалиги томонидан қолган майдонлардаги бошоқли дон маҳсулотларини  ўриб-йиғиб олиши натижасида 400 тонна ғалла олишга эришди.
Бу натижага эришишда мен билан елкама-елка туриб меҳнат қилган ишчиларимнинг ҳар бирига 3 тоннадан буғдой бермоқчиман-дейди фермер хўжалиги раҳбари Нажмиддин Холмуродов.

Ғаллачилик соҳасидаги ғалабадан рухланган деҳқонимиз, пахтачилик ва бошқа соҳаларда ҳам юқори натижаларга эришиш учун астойдил меҳнат қилмоқда.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оғир тоифадаги маҳаллаларда ички йўлларни тошлаш, текислаш ишлари давом этмоқда

Музработ туманидаги оғир тоифадаги маҳаллаларда тупроқ кўчаларга шағал-тош ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун, Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида ҳашар йўли билан туманнинг "Чегарачи" маҳалласида 2 км, "Меҳригиёҳ" маҳалласида 3 км ички тупроқ кўчаларга тош тўкилиб, махсус техникалар ёрдамида текислаш ишлари олиб борилди.

Музработ туманида ички йўлларни тошлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ АҲВОЛИ ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Музработ туманидаги 21 та ташкилот раҳбарларига 1182 нафар эътиборга муҳтож бириктирилган ёшларнинг муаммоларини қайта ўрганиш, тезкор ҳал этиш бўйича йиғилиши ўтказилди.

Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов ҳамда сектор раҳбарлари раислигида ўтказилган йиғилишда, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, маҳалладаги ёшлар етакчилари ҳамда 21 ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Туман ҳокими А.Исмаилов туманда бу борада олиб борилаётган ишлар қониқарли эмаслигини, ёшларга бириктирилган мутасадди ташкилот вакиллари улар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларига ижобий ечим топмаётганини танқидий муҳокама қилди.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА

Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов, туман прокурори Исломбек Хўжамуродов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Шавкат Нармурадовлар маҳаллалардаги учаска инспекторлари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда сектор раҳбарлари томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Маҳалла-ислоҳотчи” тамойилларидан келиб чиқиб, туманнинг барча ҳудудларида “маҳаллабай” тизим асосида ишларни йўлга қўйиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида сўз юритилди.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM