Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.59K subscribers
29.6K photos
2.51K videos
68 files
8.55K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
Афғонистон ва Туркманистон чегарасидаги қишлоқ аҳли хурсанд бўлди

Музработ туманидаги "Чегарачи" қишлоғи қўшни Афғонистон ва Туркманистон давлатларидан атиги бир неча чақирим масофада жойлашган бўлиб, аҳолиси асосан мавсумий меҳнат билан шуғулланади.

Вақф фонди ходимлари ушбу қишлоққа ташриф буюришиб, 150 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотларини Рамазон туҳфаси сифатида тақдим этишди.
Бу видеони барча музработликларга юборинг. Бу видеони барча музработликлар кўриши шарт.
https://youtu.be/gqpUqUW9L64
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 1 май куни Diyor24.uz расмий веб сайти, телеграм канали ва ижтимоий тармоқлар орқали "Музработ: Бутун бошли банклар ухлатиляпти" сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Музработ тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
"Микрокредитбанк" АТБ Музработ филиалининг 2021 йил 3 майдаги №10-10/570-сонли хатига асосланиб қуйидагиларни маълум қиламиз. "Микрокредитбанк" АТБ Музработ филиалининг мижози бўлган "Discovery Optimal" МЧЖ га 2016 йил 19 декабрдаги №527 сонли кредит шартномасига асосан Музработ туманидаги истироҳат боғига Атракцион ва ўйингоҳлар сотиб олиш учун 60 ой муддатга 12 фоиз ҳисоблаш шарти билан 980 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Ушбу ажратилган кредит қарздорлиги бўйича 2021 йил 3 май ҳолатига кредит қарздорлиги мавжуд эмас.
Расмий муносабатга "Микрокредитбанк" АТБ Музработ филиалининг 2021 йил 3 майдаги №10-10/570-сонли хати илова қилинади.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишсизлик – дунёнинг глобал муаммоларидан биридир. Мазкур масаланинг ечими доим жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб келган. Шу жумладан,Сурхондарё вилоятида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири саналади.Маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятдаги иккинчи сектор ҳудудида 202 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, унда 748 минг 73 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 29 минг 444нафари ишсиз. Албатта, ишсизликни бартараф этишда аввало меҳнат ярмаркалари муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча, Музработ туман прокуратураси ташаббуси билан туман 2-сектори ҳудудидаги “Бодомзор” маҳалласида навбатдаги “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Шўрчи тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси;

— Музработ тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси;

— Қумқўрғон тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси;

— Шеробод тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси;

— Бандихон тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси;

— Сариосиё тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси;

— Ангор тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси;

— Бойсун тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 29 апрелдан 8 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни сифатида нишонланиб келади.

Эркин сўз, эркин матбуот – жамият равнақининг энг муҳим шартларидан биридир. Ҳар қандай жараёнда холис ва ҳаққоний сўз айта олиш кишидан тезкорлик, фикрчанлик, катта масъулият талаб этади.

Музработ тумани ҳокимлиги жамоаси сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган, бу орқали мамлакатда демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни таъминлашга алоҳида ҳисса қўшаётган барчани ушбу сана билан муборакбод этади.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
Forwarded from SURXONDARYO KADASTR
​​Surxondaryo viloyatida qishloq xo‘jaligi sohasidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish ishlari boshlandi.

🏨♻️Surxondaryo viloyatida Jahon banki ishtirokidagi «Ko‘chmas mulkni ro‘yxatdan o‘tkazish va kadastr tizimlarini modernizatsiyalash» loyihasi doirasida ishlab chiqilgan axborot tizimi orqali qishloq xo‘jaligi sohasidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish ishlari boshlandi.

🔰
📝Ushbu loyihasi doirasida ishlab chiqilgan axborot tizimida birinchi bo‘lib Muzrabot tumanida faoliyat yuritayotgan "POMEGRANATE TREE" fermer xo‘jaligi davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

🇸🇱O‘zbekiston Respublikasi “Yer kodeksi”ning 31-moddasida “Yuridik va jismoniy shaxslarning yer uchastkasiga bo‘lgan huquqi joyning o‘zida chegaralar belgilanganidan, yer uchastkalarining planlari (chizmalari) va tavsiflari tuzilib, yer uchastkalariga bo‘lgan huquq davlat ro‘yxatiga olinganidan keyin vujudga kelishi” belgilab qo‘yilgan bo‘lsada, qishloq xo‘jaligida foydalaniladigan yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish mexanizmi yo‘q edi. Dastur doirasida ishlab chiqilgan axborot tizimi bu muammoning yechimi bo‘ldi.

Davlat ro‘yxatidan qanday o‘tish mumkin?

🏢🗂 Avvalo davlat ro‘yxatidan o‘tish uchun Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallariga ariza bilan murojaat qilinadi. Arizaga yer ajratish to‘g‘risidagi hokim qarori, hokimlik va yerdan foydalanuvchi o‘rtasida tuzilgan yer ijara shartnomasi, fermer xo‘jaligi guvohnomasi ilova qilinadi.

🔖⭕️ Ariza qabul qilib olingandan so‘ng ikki ish kunida davlat ro‘yxatidan o‘tkaziladi va arizachiga davlat ro‘yxatidan o‘tkazilganligi to‘g‘risida reyestrdan ko‘chirma taqdim etiladi.

Hurmatli fermer va dehqon xo‘jaligi egalari yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlaringiz kafolati sifatida davlat ro‘yxatidan o‘tishingizni so‘raymiz.

🇺🇿Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.me/surxonkadastr
#Тайинлов

💼 Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасига бошлиқ тайинланди

Чориев Жамшиджон Шокиржонович — Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж. Чориев бунгача Ангор туман ҳокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум қилинди

Республика вазирлик ва идоралари ҳисобида туриб, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиси ва унга тенглаштирилган сифатида пенсия олаётган шахслар сони 2021 йил 21 апрел ҳолатига 399 нафарни ташкил этади.

Ҳозирги кунда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари энг кўп Тошкент шаҳри (104 нафар), Тошкент вилоятида (50 нафар) бўлса, энг кам Сирдарё вилояти (7 нафар) ва Қорақалпоғистон Республикасида (6 нафар) истиқомат қилади.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида истиқомат қилиб келаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 27 нафарни, фронт орти меҳнат фахрийлари 1895 нафарни, юз ёшдан ошган фуқаролар 101 нафарни ташкил этади.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага барча юртдошларимиз қатори сурхондарёликларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. Хусусан, 1941-1945 йиллар давомида фронтга 53 минг 365 нафар сурхондарёлик жўнатилган. Уларнинг 11 минг нафари жангда ҳалок бўлган.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
Туманимизнинг “Янги диёр” маҳалласида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Таган бобо Раҳмонбердиев хонадони меҳмонлар билан янада гавжум.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сектор раҳбарлари, туман ҳоким Э. Алимов, ҳарбийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари мазкур хонадонда бўлиб, отахонга иззат-икром кўрсатди.

Вилоят ҳокими Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва пул мукофоти, эсдалик совғаларини топширди. Шу ўринда туман ҳокимининг эсдалик совғалари ҳам Таган бобога топширилди.

Музработ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.
#ЯНГИ_ТАЙИНЛОВ

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ғаниев Абдурашид Мустафоқулович Музработ тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумоти ўрнида, Ғаниев Абдурашид Мустафоқулович 1965 йилнинг 20 февралида Бойсун туманида туғилган. 1991 йилда Самарқанд давлат медицина институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги - даволаш ишлари бўйича.

Меҳнат фаолияти давомида 1992 йилдан 2012 йилга қадар Музработ тумани марказий поликиникаси мудири, Музработ тумани Марказий шифохонаси Бош врачи лавозимларида ишлаган.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
Forwarded from Surxondaryo yangiliklari (Inobat Karimova)
📗Hurayda jurnalining 3-sonida Surxondaryo viloyatida kitobxonlikni yanada rivojlantirish borasida amalga oshirilayotgan amaliy ishlar to‘g‘risida "Kitob-ma'naviy dunyomiz oftobi" maqolasida o‘qishingiz mumkin.

@surxondaryoboshqarma
Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади

Ишончнома, техпаспорт ва "тонировка" рухсатномаси электрон шаклга ўтказилади 1 сентябрдан бошлаб бу ҳужжатларни ҳайдовчилардан сўраш тартиби бекор қилинади.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Ободлик маҳалладан бошланади. Музработ туманида ободончиоик ишларининг бориши.
#4may #uzbekiston24

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman