Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.64K subscribers
29.4K photos
2.49K videos
67 files
8.47K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчи ёшлар билимини ошириш, уларни касбга йўналтириш даврнинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Музработ туманининг 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Касбим – келажагим” мавзусида ташкил этилган ўқув семинари ҳам айни шу мақсадда ўтказилди.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
🔈Эълон!!!
❇️Музработ тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролари диққатига. Бугун соат 11:00 да Дўстлик маҳалласидаги 51-мактабда "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтади.
Келиб ўзингизга мос бўш иш ўринлари билан танишишингиз мумкин.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
2021 йил 07 май куни туманнинг 1-сектор ҳудудидаги 51-мактаб ҳовлисида Музработ туман ҳокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада жами тумандаги 87 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 762 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Шундан, иш ўринларининг 704 таси олий маълумотли бўлган мутахассислар учун бўлса, ўрта ва ўрта-махсус маълумотли бўлган шахслар учун 58 та иш ўринларини ташкил этади.
Меҳнат ярмаркасида аёллар дафтарида хамда ёшлар дафтарида турадиган ва бошка тоифадаги жами 21 нафар фуқароларга ишга жойлашиш хамда касб-хунарга укитиш 30 нафар шундан 22 нафари “Ёшлар дафтари”дан 8 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган фукароларга йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштирилди.
Тумандаги корхона ва ташкилотларда жами 21 нафар фукароларга доимий ишга жойлашиш учун йулланмалар берилиб, шундан 10 нафари аёлларни, 6 нафари ёшларни ташкил этади.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
Бугун Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши раисининг 2021 йил 4 майдаги Музработ туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан, жиноятчилиги ошган маҳаллаларни ўрганиш ва кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиш тўғрисидаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Т. Тангиров, котибият мудири Д. Шербоев, туман Кенгаши депутатлари Қ. Нуриллаев ва Ж. Амановлар иштирокида жиноятчилиги ўсган маҳаллалар Гулобод МФЙ, Анорзор МФЙ ва Меҳнатобод МФЙларда учрашув ўтказишди. Йиғилишда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари муҳокама қилинди ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, депутатлик назорати ўрнатилди.

Каналга қўшилиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman