BBC News O’zbek
5.98K subscribers
4.69K photos
34 videos
45 files
18.2K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
​​Хориждаги ўзбек қизлари Рамазон Ҳайити билан рақс тушиб табрикладилар
Хориждаги ўзбек қизлари юртдошларни Рамазон Ҳайити билан гўзал тарзда табрикладилар.
Улар Ҳайитни бир даврада нишонлаш мушкул бўлган бундай кунларда "Ўзбек рақси" лойиҳасига қўл урганлар.
Мазкур видео эълон қилинган "Uzbek Qizlari Dunyo Buylab" YouTube каналида лойиҳада АҚШ, Канада ва Буюк Британияда яшаётган ўзбек қизлари ўзларининг гўзал рақслари билан қатнашгани айтилади.
Лойиҳа қатнашчилари ушбу видео "одамлар кайфиятини кўтариб, ер юзидаги офатни кетказишда ижобий таъсир кўрсатишидан умидвор эканликлари"ни маълум қилганлар.
"Ҳайит - одамларга яхшилик қилиш, хурсанд қилиш ва мусулмонларнинг кўнглини кўтариш, камбағал ва эҳтиёжи борларга ёрдам орқали савобларни кўпайтириш имконини беради. Ҳозирги синов кунларда ҳайитни нишонлаш учун бир биримиз билан кўриша олмаймиз. Аммо юрагимиздан чиққан илиқ ва самимий ниятларни виртуал йўлда улаша оламиз. Шу фикрлардан "Ўзбек рақс" лойиҳаси юзага келди. Ушбу лойиҳа орқали бутун дунёдаги ўзбек гўзалларимиз, узоқдан бўлса ҳам бир биримизга кўмак бера олишимизни исботлашди! Бу бизнинг бирлашган, бир-бирини қўллаб-қувватловчи ва меҳрибон бир ҳамжамият эканлигимизни кўрсатади", дейилади видео изоҳида.
Видеода «Байрам» гуруҳи ижросидаги "Ўзбегим қизлари" қўшиғидан фойдаланилган.
https://youtu.be/kzbQhf3tR34
​​Коронавирус: Россияда вирусдан ўлганлар сони кунлик рекордни урди, ЖССТ иккинчи хуруж билан огоҳлантирди
https://www.bbc.com/uzbek/world-52806389
​​Ўзбекистон: Карантин чекловлари янада кескинлашиши мумкин – янгиликлар
26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 3261 нафарни ташкил этмоқда.
2607 бемор касалликдан соғайган, яна 641 инсон касалхоналарда қолмоқда.
Қайд этилган ўлим ҳолатлари 13 та.
“Касаллик аҳоли орасида ҳам аниқланяпти”
25 май куни ўтган брифинг чоғида Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аҳоли орасида ҳам аниқланаётганини маълум қилиб, одамларни ўрнатилган карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишга чақирган.
Инспекторнинг таъкидига кўра, агар касаллик тарқалиши яна авж олиб кетадиган бўлса, қўлланиладиган карантин чекловлари кескин ва жиддий бўлиши мумкин.
Бундан аввалроқ Kun.uz интернет нашри билан суҳбатлашган Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – вазирлик ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев ҳам агар касалланиш ҳолатлари шу тарзда давом этса, қатъий карантин чоралари қайтарилишини билдирган эди. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52807122
Ўзбекистон ва Британия: Томорқанинг икки хил эгаси https://www.youtube.com/watch?v=NQZamTG4La8&feature=youtu.be
​​Ўзбекистон: Коронавирус хавфи аригани йўқ - O'zbekiston
Шавкат Мирзиёевнинг коронавирусга доир чиқишидан маълум бўлишича, 100 минг нафардан ўзбекистонликлар ватанга қайтиш истагини билдиришган.
Мутахассисларга кўра, бу асосан Россияда бўлиб турган ўзбекистонликлардир.
Ўзбекистон бўйлаб 40 та туман (шаҳар) "қизил", 45 таси "сариқ" ҳудуд сифатида қолаётгани ҳам айтилган.
Президент Мирзиёевга кўра, "…энг ташвишлиси, ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган. Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда".
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52807658
Бойлар янада бойиди, Алишер Усмонов-чи? Пулларига нима бўлди? – O’zbekiston, Россия, koronavirus


Алишер Усмонов Ўзбекистонга энг кўп ёрдам бераётган четдаги ўзбек миллиардери бўлади. Унинг биргина пандемия ва Сардобадаги техноген офат боис Ўзбекистонга берган кўмаги бир неча ўн миллион долларга етади:

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52809187

https://m.youtube.com/watch?v=aUv_EO2rGTY
​​Россия, мигрантлар: «Совуқда, ёмғирда далада яшаяпмиз»

Самара вилоятининг «Маштакова» чегара пункти яқинида 280 нафар ўзбекистонлик муҳожирлар бир неча кундирки, очиқ далада яшашмоқда. Мигрантлар ўтган хафтада Ўзбекистонга қайтарилганлар сафида ватанга қайтмоқчи бўлишганини айтишмоқда. Аммо уларнинг номлари консуллик рўйхатида бўлмагани сабабли шу ҳудудда қолдирилган.

«Юртимизга қайтгимиз келади»

18-19 май кунлари Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган мингдан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилгандан сўнг, Большая Черниговка тумани маҳаллий ҳукумати томонидан ташкиллаштирилган чодирлар йиғиштирилган, озиқ-овқат, шароит каби барча кўмаклар бекор қилинган.
300 га яқин ўзбекистонлик муҳожирлар очиқ далада, буюмларининг устида тунашмоқда.

- Ҳамма жойни «палатка»сини бузишди, ҳаммамиз кўчада қолдик. Илтимос, юртбошимизга етказсаларинг, биз кўчада қолдик. Пул йўқ, овқат-чой йўқ, ётадиган жойнинг ўзи йўқ. Ҳамманинг ҳам фарзанди бор, ота-онаси бор. Юртимизга қайтгимиз келади. Илтимос, етказинглар, ёрдам беринглар, - дейди муҳожир Би-би-си ўзбек хизматига йўлланган видеода.
https://youtu.be/h7crZaiCj5E
​​Совуқда, ёмғирда ва ерда

Тасвирларда қалин кийинган юзлаб муҳожирларнинг кенг майдонда, ерда сумкалар ва кийимлар устида ётгани кўринади. Улар орасида аёллар ва катта ёшлилар ҳам бор.

Телефонга тасвирга олган мигрант ҳудудда ҳаво совуқлиги, кунда ёмғир ёғаётгани, ўзбекистонликлар ватанга қайтиш умидида расмийлардан жавоб кутаётганини билдирди.

Аммо Ўзбекистон расмийларининг ижтимоий тармоқларда қайта-қайта эълон қилинаётган маълумот ва огоҳлантирувларидан англашилинадики, бу муҳожирларни ватанга ҳозирча қайтариш ниятлари йўқ. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52807663
Қолиш ёки кетиш: Ўзбекистонликларда бошқа танлов қолмадими? – O’zbekiston, Россия, Туркия, koronavirus


Қолиш ёки кетиш: Ўзбекистонликларда бошқа танлов қолмадими? – Муаммога яна президент Мирзиёев эътибор қаратди. Пандемия ва ҳали-ҳануз буткул бекор бўлмаган карантин шароитида ўн минглаб ўзбекистонликка ортга қайтиш нега керак? Ўзбекистонликлар четда қолса нима бўладию Ўзбекистонга келса нима ўзгаради?:


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52817077
​​Халқпарварлик сиёсатини илгари суришда Мирзиеёвга пандемия ёрдам бераяптими?

Охирги ойларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг инсонлар саломатлигини асраш ва иқтисодиётда ўзаришлар ясаш мақсадида кўраётган чоралари сўнгги уч йилдаги сиёсатига тўсиқларни олиб ташлаш йўлидаги қадамлардан деб баҳоланмоқда.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52818652
​​Ўзбекистон: Президент ўзи ўрнатган карантин талаблари бузилишига ўзи рухсат бердими?
Карантин чекловлари ҳали амалда бўлишига қарамай, президент топшириғига биноан Андижон вилоятида ўтказилган оммавий юришлар ижтимоий тармоқлардаги асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланди.
Сўнгги кунларда расмийлар бир неча бор коронавирус тарқалиши суръати ошаётгани, вазият жиддий экани, агар аҳвол шу тариқа давом этаверса, карантин талаблари янада қаттиқлаштирилишини таъкидлаб чиқдилар.
Масалан, Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков 25 май куни бўлган бирфингда коронавирус карантинда бўлмаган аҳоли орасида ҳам аниқланаётгани, агар одамлар ўрнатилган талабларга тўлиқ риоя қилмаса, касаллик тарқалиши авж олишда давом этаверса, карантин чекловлари анча жиддий ва кескин бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. https://www.youtube.com/watch?v=RfQW8nGwySY
​​Ростданми? Андижондаги Жалақудуқ ва Избоскан туман ҳокимликларининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев ўзининг вилоятга сўнгги ташрифи чоғида аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилишини яхшилаш учун кечки салқин пайтида оммавий сайрларни ташкил этиш ва ушбу ташаббусни кундалик одатга айлантириш тўғрисида кўрсатма берган.
Вилоятдаги бир неча туман ҳокимликлари мазкур ташаббус доирасида карантин чекловлари ҳали амалда бўлиб турган бир пайтда, юзлаб одамларни кўчага олиб чиққан.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижонлик фаоллар билан ўтказган йиғилишида аҳоли саломатлигини сақлаш, уларни соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун “Андижон намунаси” асосида хар куни кечки юришни ташкил этиш бўйича берган топшириқ ижросини таъминлаш, туман аҳолисини саломатлигини янада яхшилаш мақсадида Избоскан туманида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш ташкил этилди”, хабар берган Избоскан тумани ҳокимлиги 25 май куни.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52818215
Россия, мигрантлар. Карантин зарбаси: 2 ойдан буён ўзбекистонликлар қандай кун кечирмоқда? - O'zbekiston


Россиялик тадқиқотчиларга кўра, Москвада ярим миллиондан зиёд меҳнат муҳожирлари иш ва даромад манбасидан айрилган. Мамлакатда энг кўп сонли мигрантларнинг Ўзбекистон фуқаролари эканлигини ҳисобга олсак, танг вазиятга тушиб қолганларнинг энг катта қисми ҳам - ўзбекистонликлардир. Ишсизлик қайси соҳаларга ва кимларга кўпроқ таъсир ўтказди? Унинг қамрови қай даражада? Инқирозли 2 ой давомида пулсиз қолган муҳожирлар қандай кун кўришмоқда? Би-би-си Ўзбек хизмати оғир вазиятдаги ўзбекистонликларнинг бир нечаси билан суҳбатлашди:

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52824747
​​Ўзбекистон, коронавирус: Тошкент карантинни енгиллатиб бироз шошдими? Янгиликлар, O’zbekiston

Ўзбекистонда яна коронавирусга чалиниш ҳолатларида ўсиш кузатилаётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда. Айрим туманлар яшил ҳудудлардан яна қизилга қайтарилмоқда. Кузатувчилар сўнгги беморларнинг карантинда сақланаётганлардан эмас, балки кўпроқ аҳоли орасидан чиқиб келаётгани вазият жиддий эканидан далолат беришини айтмоқда.


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52826023
Коронавирус: Ўзбекистон ва Марказий Осиё иккинчи тўлқин қаршисидами?
Ўзбекистонда вирус аҳоли орасида топилмоқда, ҳукумат туризмни очмоқчи.
Қозоғистон президенти иккинчи тўлқиндан огоҳлантирди.
Тожикистон касаллар сони бўйича Ўзбекистондан ўзди. https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-52831045
🦠27 май, кечки 17.30 гача Тожикистонда COVID-19 юқтирганлар сони 3424 нафарга етган. Бу кўрсаткич бўйича Тожикистон минтақада Ўзбекистонни қувиб ўтиб, Қозоғистондан кейин иккинчи ўринга чиққан. Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони - 3396 нафар.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги берган маълумотларга кўра кеча коронавирусдан ўлиш ҳолатлари қайд этилмаган ва бу борадаги кўрсаткич 47 талигича қолган. Мазкур кўрсаткич бўйича Тожикистон минтақада биринчи ўринда турибди.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-52818219