BBC News O’zbek
5.78K subscribers
4.64K photos
34 videos
45 files
18.2K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев нима учун Афғонистонга электр энергияси экспорт қилинаётганига изоҳ берди.
Унинг сўзлашича, «уйида чироқ бор одам бирор ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, ишлаб чиқариш билан банд бўлган одам қурол кўтариб урушга чиқмайди».
​​Юлдуз Усмонова Ўзбекистон ва хориждаги ҳаёт ҳақида: "Нон топиш ҳамма жойда қийин..."


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50421059
​​Дунё: Путиннинг иттифоқчиси ағдарилдими?

20 октябрда ўтган президентлик сайловида тўртинчи бор ғолиб чиққанини эълон қилиши ортидан боливияликлар Эво Моралес ҳокимиятига қарши бош кўтарган эди.

Оқибатда, Моралес истеъфо беришга мажбур бўлган. Бироқ бу аслида давлат тўнтариши эдими?

Моралес Путиннинг дўсти ва Россиянинг яқин иттифоқчиси эди.

https://www.youtube.com/watch?v=bp4SDSq6hd0&feature=youtu.be
​​Ўзбекистон ўз уйида Саудия Арабистонига ютқазиб қўйгандан сўнг терма жамоа Бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин борасида қуйидагиларни айтди.

Сизнингча, муҳим ўйинда очко йўқотишда ким кўпроқ айбдор? Ҳиссиётга берилган ўйинчиларми ё уларни ҳаяжонлантирган мухлислар? Балки рақибнинг тушунарсиз голлари мағлубиятнинг бош сабабчисидир?

4 ўйиндан 6 очко жамғарган Ўзбекистон Осиё ва Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари кейинги босқичига чиқиш имкониятини тушириб юборган.
Азизлар, сиз Смарт ТВ ишлатасизми?
Anonymous Poll
21%
Ҳа
49%
Йўқ
8%
ТВ кўрмайман
21%
Смарт ТВ нима ўзи?
​​Ўзбекистон-Россия: ЛУКОЙЛ ходими Россиядаги ишчисини сўкса нима бўлади?-BBC Uzbek

"ЛУКОЙЛ" ширкати ўзининг Қашқадарёдаги ходими маҳаллий ишчиларни ҳақоратлаганини тан олган, аммо кечирим сўрамаган.

14 ноябр куни эълон қилган баёнотида Россиянинг йирик нефт ширкати можаро марказидаги ходим Москвага, этика бўйича комиссия ҳузурига чақиртирилганини айтган.

Баёнотда айтилишича, ҳозирда ички суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва "текширув натижалари бўйича мазкур ҳолатнинг барча иштирокчиларига нисбатан айбдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва корпоратив талабларга мувофиқ маъмурий жарима чоралари қўлланилади".

29 октябрь куни Қашқадарё вилоятида жойлашган «Жарқудуқ» мажмуасида рўй берган воқеа ҳодисада бош энергетик И.А.Шилов экани айтилган "ЛУКОЙЛ" ходими ўзбек ишчиларни "баран" деб сўккан.

Россия ва Ўзбекистонда раҳбар ходимларнинг қўл остидагиларни сўкиши янгилик эмас.

Аммо бу борада этика кодекси ва меҳнат қонунлари нима дейди?

Би-би-си Москвадаги мустақил ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммадга мурожаат қилди.

https://www.youtube.com/watch?v=4pFbDMG-DMM&feature=youtu.be
​​Видео: Ўзбекистонда қўчқор урушга қандай тайёрланади? Калла қўйиб-да!

https://www.youtube.com/watch?v=TnVH8kRcQEo&feature=youtu.be
​​Би-би-си Ўзбек хизмати Тошкентдаги танлов совриндори

Тошкентда ўтган "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил - II Ижтимоий роликлар фестивали"да Би-би-си Ўзбек хизмати рағбатлантирувчи мукофот ва диплом билан тақдирланди.

Танлов ташкилотчилари - Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Мухбирларимиз Ўзбекистоннинг қадимий шаҳар ва қишлоқлари, сайёҳлик манзилларидан тайёрлаган лавҳаларни BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.
​​Ўзбекистон: Ҳам зиёрат ҳам тижорат - Умра ҳам монополиями?

Би-би-сига мурожаат қилган Vast Travel масъулияти чекланган жамияти директори Мансурбек Расулжонов хусусий турфирмалар ўзбекистонлик мусулмонларни Ҳаж ва Умра зиёратларига жўнатишда дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида гапириб берди.

https://www.bbc.com/uzbek/world-50435055
​​Россия-Ўзбекистон: Юлдузнинг Москвадаги концертини кимнинг чўнтаги кўтарди?

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ижтимоий тармоқларда анчагина баҳсу мунозараларга сабаб бўлган Москвадаги концерти аншлаг билан ўтди.

Би-би-си ўзбек хизмати ушбу мавзу атрофидаги ҳолатларни кузатиб борди ва ҳамма томонларнинг фикрларини билди.

"Инсоф қилинг, Юлдуз опа!"

https://www.bbc.com/uzbek/world-50435056
​​Ижтимоий тармоқларда президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг 2013 йилда Инстаграм саҳифасига жойлаган сурати ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёеванинг жума куни ўзининг Фэйсбук саҳифасида чоп этган суратлари коллажи тарқалмоқда.

Тармоқ фойдаланувчилари суратдаги ўхшаш жиҳатларга эътибор қаратишган.
Телеграм каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
​​Ўзбекистон: Свет ўчмаса нима бўлади?

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга электр экспортини қўшни юртдаги тинчлик ва барқарорликка боғлади. Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев уйида чироғи бўлган афғонистонликлар қурол кўтариб юрмайди, деди. Мирзиёев ваъдасидан уч йил ўтиб Ўзбекистонда электр тақчиллиги муаммоси яна бўй кўрсата бошлаган.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50440927
​​Ўзбекистон: Прокуратура қарорининг қонунийлиги савол остига олинмоқда
Тошкент шаҳар прокуратурасида журналистлар учун ташкил қилинган илк брифинг чиқарилган қарорнинг адолатли ва қонунийлиги борасида саволларни уйғотди.

Қарор Тошкент шаҳар прокуратурасининг Kun.uz веб-сайти билан Олмазор туман ҳокими собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ўртасидаги можаро юзасидан ўтказилган терговгача ўтказилган текшируви натижасида чиқарилган.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50440897
​​Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг фермер иш юритувчисига қилган қўпол муомаласи сиздирилди.
​​Фарғона вилоят ҳокимлиги Ғаниев сўзларига изоҳ берди: "Букрини гўр тўғрилайди..."

Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати интернетга сиздирилган ҳоким Шуҳрат Ғаниевнинг қўпол муносабатига изоҳ берди. Ҳоким мажлисда иштирок этаётган тадбиркорнинг сочи ва соқолини "чертса чикиллайдиган қилиб қириб" олишни буюрган эди.

Озодлик радиоси чоп қилган аудио файлда Шуҳрат Ғаниев фермернинг ўрнига келган кишини турғизиб соқоли учун танбеҳ бераётгани эшитилади.

Фарғона вилоят Ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов ҳолат юзасидан 12 дақиқалик видео баёнот жойлади.

Обидов видеони ўзбек халқ мақоли билан бошлаган.

"Халқимизда аччиқроқ бўлса-да, ибратли бир мақол бор. Букрини гўр тўғрилайди", дейди Муҳаммаджон Обидов.

Шундан сўнг у қарийб 4 дақиқа Озодлик радиоси мухбирларини нохолис ахборот тарқатишда айблаган.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50448188