BBC News O’zbek
5.98K subscribers
4.7K photos
34 videos
45 files
18.2K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
📺Бўзчи белбоққа, деҳқон буғдойга ёлчимас замон бўлдими?- BBC Uzbek https://youtu.be/hdSpuxgADTI
​​Кун.уз журналистлари Зафарбек Солижонов ва Баҳодир Аҳмедов нашрнинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан муросага борганига норозилик сифатида истеъфо берди.
​​"Мен итнинг боласи эмасман" - kun.uz нинг икки журналисти истеъфо берди

Kun.uz нашри журналистлари Зафарбек Солижонов ва Баҳодир Аҳмедов журналистларга ўлим таҳдиди қилган ва ҳақоратлаган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан муросага борилганидан норози бўлган.

Kun.uz мухбири ва юристи Солижонов нашр журналистларига ўлим таҳдиди қилган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам шундай мурожаат қилган.

"Жаҳонгир ака Ортиқхўжаевга эса ўша гапни яна қайтараман. Мен итнинг боласи эмасман ва последняя тварь ҳам эмасман. Мен журналистлик билан шуғулланган юристман. Шунчаки, бу давлатда қонун ишлашини хоҳлагандим холос. Ғурурим эса отамдан мерос. У ҳаммасидан устун. Уни топташга ҳаққингиз йўқ. Лекин бир нарсани тушунинг. Бу жангда ҳеч ким ютмади. Айниқса сиз", дейди Зафарбек Солижонов.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50461361
​​Халқаро маҳкама Британия армиясининг Афғонистон ва Ироқдаги уруш жиноятларини тергов қилмоқчи

Ҳаагадаги Халқаро Жиноят маҳкамаси Би-би-сининг "Панорама" теледастури материаллари асосида Британия ҳарбийларининг Ироқ ва Афғонистонда тинч фуқароларга қарши содир этган жиноятлари устидан расман тергов бошламоқчи.

https://www.bbc.com/uzbek/world-50460381
​​Ўзбекистон-Афғонистон: Нима учун афғонлар Ўзбекистонга сармоя ётқизишни афзал билишмоқда?

Сўнгги вақтлар Ўзбекистон Афғонистон тадбиркорлари учун бизнес сармоя ётқизишда энг мақбул мамлакатлар қаторига кирмоқда. Муҳаммад Ашраф ана шундай тадбиркорлардан бири. Хўп, нима учун у ўз меҳмонхонасини айнан Ўзбекистонда қуришга қарор қилган? Би-би-си Ўзбек хизматининг Афғонистондаги мухбири Фазел Аҳмад Ёлғиз афғонистонлик тадбиркор билан суҳбатда бу ва бошқа саволларга жавоб топишга ҳаракат қилган. https://www.youtube.com/watch?v=MyXd-5upV0Q&feature=youtu.be
​​Ўзбекистон-Россия: ЛУКОЙЛ ходимининг "қўйлар" подаси ҳақорати бизнесга таъсир қиладими?

Ўтган хафта тармоқларда тарқалган ЛУКОЙЛ ходими Иван Шиловнинг маҳаллий ишчиларни "қўйлар подаси" дея ҳақоратлаган видеоси кескин баҳсу мунозараларга сабаб бўлди. Ўзбек сиёсий партиялари ЛУКОЙЛ раҳбариятидан расмий муносабатини талаб қилиб чиқдилар.

Биз ҳодисани корпоратив этика нуқтаи назаридан таҳлил қилишга уринамиз. Ва мисоллар билан...

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50435059
​​Ортиқхўжаевнинг ўлим таҳдиди Ўзбекистондаги бошқарув усулини фош қилдими?

https://www.youtube.com/watch?v=gmNRD1hyhtc
​​Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот ҳокимнинг таҳдидли сўзларига ўз хавотирини билдирди.

"Тошкент шаҳар ҳокими билан ҳали учрашмаганимдан афсусдаман. Унинг сўнгги гапларидан хавотирга тушдим. Журналист хавфсизлиги матбуот эркинлигининг асосий принципларидан. Буюк Британия ҳар доим журналистлар ва эркин матбуот ҳимоясини қўллаб қувватлайди. Буни у билан учрашганда муҳокама қилишга умид қиламан", дея твит қолдирди Тимм Торлот.

Сурат манбаси: facebook.com/ukinuzbekistan
​​Ўзбекистон: Ортиқхўжаев матбуот хизмати Би-би-сига нега ёлғон маълумот берди?

Кун.уз нега ҳоким биланмуросага боришга мажбур бўлди? 17 ноябр куни kun.uz нашри ходимларини ҳузурига чақирган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистларга босим ўтказгани айтилмоқда. Ҳокимлик матбуот хизмати шанба куни Би-би-сига ҳоким таҳдиди 2015 йилда айтилганди, дея ёлғон маълумот берди.

Пойтахт ҳокими kun.uz бош муҳарририга эрталабгача вазият ҳал бўлди, деган мақола чиқариш кераклигини айтган.
Йиғилишда иштирок этган Би-би-си манбасининг айтишича, ҳоким Ортиқхўжаев йиғилганларга "Президент менга ишдан бўшатмаслигини айтди", деган.

Тошкент шаҳар ҳокими аудиода акс этган таҳдидлар контекстдан узиб олинганини билдирган. "Тўлиқ версия қўйилса бошқа картина пайдо бўлади", деган у.

Ортиқхўжаев таҳдид ва ҳақоратлари учун журналистлардан узр сўрамаган, аксинча вазият учун журналистларнинг ўзини айблаган.
Давомини сайтимизда ўқинг
Телеграм каналимиз: https://t.me/bbcuzbek


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50461362
​​Видео - Нега хаёли сексда бўлганлар ёлғон гапирадилар? - BBC Uzbek


https://www.youtube.com/watch?v=YgsEqFQIYio&feature=youtu.be
​​Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Матбуот эркинлиги бўйича вакили Арлем Дизер kun.uz журналистларига нисбатан Тошкент шаҳар ҳокими тилидан янграган таҳдидлардан ташвиш билдирди.
"Мен Kun.uz хабар агентлиги журналистларининг юқори мартабали мулозим томонидан таҳдид этилгани ҳақидаги хабарлардан ташвишдаман. Бош прокуратуранинг ҳодисага тезкор муносабатини олқишлайман ва уларнинг ҳар томонлама текширув ўтказишлари, журналистларнинг хавфсизлиги таъминланишига умид қиламан", деб ёзди ўзининг Твиттер саҳифасида ЕХҲТнинг Матбуот эркинлиги бўйича вакили.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50466281
​​Инсонийлик ва бошқаларга эътибор умрингизни узайтириши мумкин

Бошқа одамларга нисбатан яхши муносабатда бўлиш шахсан сизга нима бериши мумкин? Қалбда илиқликни ҳис қилиш, маънан қониқиш? Буларнинг бари ҳақиқатдан ҳам тўғри, аммо янги тадқиқот марказининг олимлари меҳрибонлик бунданда кучли таъсирга эга, дейдилар: у сизнинг ҳаётингизни узайтириши мумкин.

https://www.bbc.com/uzbek/world-50474064
Исроил ва Фаластин: АҚШ яна Исроил фойдасига ҳукм чиқарди - BBC Uzbek

Исроил ва Фаластин: АҚШ яна Исроил фойдасига ҳукм чиқарди – Дональд Трамп маъмурияти Американинг 40 йиллик ташқи сиёсатининг оёғини осмондан келтирди. Қолган тафсилотлари учун видеолавҳамизни томоша қилинг:

https://www.youtube.com/watch?v=QQaU_3ghYgE
​​Россия, журналистика: Москвада журналист икки кун йўқолиб қолди


https://www.bbc.com/uzbek/world-50476799
​​Инглиз тилининг Оксфорд луғатига яна қайси сўзлар кирди?

https://www.bbc.com/uzbek/interactive-50478907
​​Ўзбекистон: Журналистни итнинг боласи деб сўкса қаерда нима бўлади - BBC Uzbek

АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқи Тошкент шаҳар ҳокимининг Kun.uz журналистларига таҳдидларини қоралаган ва текширув ўтказишга чақирган.

Ўтган дам олиш кунлари интернетга сиздирилган аудиода Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилган овоз журналистларни "итнинг боласи" деб атаган ва уларни гейга чиқариш ва йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилган.

Kun.uz сешанба куни аудионинг "нисбатан тўлиқ" вариантини эълон қилган.

Унда ҳоким "ҳеч қачон бундай қилмаслиги"ни айтади.

Журналистларга таҳдидлар Ўзбекистон ва дунёда янгилик эмас.

Би-би-си Ўзбек Хизмати бунга ўхшаш ҳодиса бошқа мамлакатларда қандай акс-садо бериши мумкинлиги ҳақида Би-би-си Жаҳон Хизмати журналистларидан сўради.


https://www.youtube.com/watch?v=ULgR3lFRTj4&t=8s
​​Ўзбекистон: Журналистни итнинг боласи деб сўкса қаерда нима бўлади?

АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқи Тошкент шаҳар ҳокимининг Kun.uz журналистларига таҳдидларини қоралаган ва ҳар томонлама текширув ўтказишга чақирган.

Ўтган дам олиш кунлари интернетга сиздирилган аудиода Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилган овоз журналистларни "итнинг боласи" деб сўккан ва уларни "гейга чиқариш" ҳамда йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилганди.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50435060