BBC News O’zbek
5.98K subscribers
4.7K photos
34 videos
45 files
18.2K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
​​Сардоба қурбонлари: Расмий рақамлар гувоҳларникидан фарқ қиляптими?

Ўзбекистон расмийлари Сардоба фожиасидан 16 кун ўтиб қурбонлар борасидаги тўлиқроқ маълумот берди. Бироқ рақамлар гувоҳларнинг сўзларига тўғри келмаяпти. Фалокат бўйича маҳаллий хабар бериш тизими ишламаган.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52690405
​​Ўзбекистон: Депутатлар Захарованинг гапидан сўнг ўзбек тилига яна кўпроқ мақом бермоқчи, Ташқи ишлар вазирлиги сукут сақламоқда
Ўзбекистон Олий Мажлис депутати Дониёр Ғаниев Россия ташқи ишлар вазири расмий вакили Мария Захарованинг баёнотини Ўзбекистон ички ишига "бурун суқиш", деб таъриф берди. Ғаниев давлат идораларида ўзбек тилини кенгроқ жорий қилиш учун янада кўпроқ чоралар қўллашга чақирди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу борада сукут сақламоқда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52690408
Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, минтақани нима кутмоқда - яна бир жиддий инқирозми? - O'zbekiston

Халқаро Миграция Ташкилоти Ўзбекистон ва Марказий осиёлик бошқа меҳнат муҳожирларига зудлик билан ёрдам зарурлиги, акс ҳолда жиддий инқироз юз бериши мумкинлиги билан огоҳлантирди. Мигрантлар учун $7 миллион доллар сўради:

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52696218
Тоқаев нимани ёқтирмайди ёки Шавкат Мирзиёев феномени - Ўзбекистон, минтақа ва президентлар - O'zbekiston


Тоқаев нимани ёқтирмайди ёки Шавкат Мирзиёев феномени - Қозоғистон президентининг айнан нимани ёқтирмаслиги маълум бўлди. Бунга унинг матбуот котиби ойдинлик киритди. Маълум бўлишича, бу бугунги сана - 17 май куни билан боғлиқ экан. Аммо нега?:


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52696225
​​Коронавирус: робот ит масофа сақлашга мажбурлайди - BBC Uzbek
https://youtu.be/bLHQwo_ZK9o
Захарова можароси: Ўзбекистон Россия билан тўқнашмаслиги, аммо суверенитетини урғулаши лозим - бу Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг Ўзбекистондаги рус тилининг мавқеига оид сўзларига айрим сиёсий таҳлилчилар муносабати бўлади.


Мария Захарованинг баёноти сўнгги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқларни том маънода ларзага келтирган мавзулардан бири бўлади:


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52697580


https://m.youtube.com/watch?v=MW3lA7OZQbc
​​Коронавирусдан кейинги ҳаёт: Жамоат намозлари ҳам ўзгарадими? - BBC Uzbek

https://youtu.be/rPRTyOGIUK0
Генерал Дўстум Афғонистон тарихидаги биринчи ўзбек маршалига айланди, қўшалоқ президент келишди – O’zbekiston, дунё ва ўзбеклар


Генерал Дўстум Афғонистон тарихидаги биринчи ўзбек маршалига айланди - Афғонистонда бир вақтнинг ўзида расман қудратда бўлган иккита президент ярашди. Қудратни бўлишишга келишди. Афғонистон дунёнинг Ўзбекистондан кейин энг кўп сондаги ўзбеклар яшовчи иккинчи давлати бўлади. Воқеларнинг сўнгги ривожига Ўзбекистон томонининг расмий муносабати ҳозирча имконли эмас:


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52699215
​​Ўзбекистон, коронавирус: юқтирганларнинг сони 2762 га етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18 май соат 10 гача Covid-19 вирусини юқтирган ўзбекистонликларнинг сони тўққиз нафарга кўпайиб, жами 2762 кишини ташкил этгани ҳақида хабар берди.


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52703825
Сардоба иши, Бош Прокуратура: тергов тўрт версияни ўрганаяпти
Ўзбекистон Бош Прокуратураси матбуот хизмати хабар қилишича, Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши бўйича очилган жиноий иш тергови тўрт версияни ўрганмоқда.
Булар - лойиҳадаги хатоликлар, қурилиш меъёрларининг бузилиши, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар ва табиий офат.
Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, "Сардоба иши" бўйича 170 шахс сўроқ қилинган, судга оид қурилиш экспертизалари белгиланган.


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52703831
​​Коронавирус -Ўш: “Дўстлик” чегарасида келинлар Ўзбекистонга ўтолмай сарсон бўлмоқда
Ўзбекистонга келин бўлиб тушганига 20 йилдан ошган бўлса ҳам бу давлат фуқаролигини ололмаган Қирғизистонлик келинлар ҳар икки ойда чегарадан ўтиб, паспортларига “кирди-чиқди” муҳрини бостиришга мажбур бўлади. Улар учун коронавирус ортидан эълон қилинган карантин ҳам қўшимча муаммоларни пайдо қилган.
Дунё бўйлаб кенг тарқалаётган коронавирус сабаб, март ойининг ўрталарида Ўрта Осиё давлатлари, жумладан Қирғизистон билан Ўзбекистон чегаралари ҳам ёпилган.
Чегаралар ёпилар экан, икки давлат ҳудудларида қолиб кетган ватандошлар ўз юртларига қайтишни истайди. Улар у ёки бу сабаб ҳамон чегарадан ўтаолмаяпти.
Ўш шаҳри яқинидаги “Дўстлик” чегарасида йигирмага яқин аёллар Ўзбекистонга ўтиш илинжида бир неча кундан бери турганини айтади.
Мубассар опа Ўш вилоятининг Қорасув шаҳридан Андижоннинг Қўрғонтепа туманига сал кам 30 йил аввал келин бўлиб тушган, бироқ хануз Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган. У 16 мартда Ўшга келган, аммо шу куни чегаралар ёпилиши ортидан Ўзбекистонга қайта олмаган. 4-5 кундан бери “Дўстлик” чегараси яқинида тунамоқда.
“Ўшга 16 март куни келганман, шу бўйича карантин деб Ўзбекистонга ўтказмаяпти. Бола чақаларимиз, уйларимизни соғиндик. Ўзбекистонга қўнғироқ қилсак, Қирғизистонга қўнғироқ қилинглар дейди, бу ерга қилсак, ўзинглар ҳал қилинглар дейди. Тўрт кундан бери сарсон бўлиб чегарада ўтирибмиз. Сизлардан илтимос, бизларни Ўзбекистонга ўтказиб юборинглар”, дея йиғлайди 56 ёшли Мубассар Каримова.
Онахоннинг сўзларига кўра, чегара яқинида ўтирган аёллардан ҳеч ким хабар олмаган. Улар аввалига чегара яқинидаги уйларда ҳақ тўлаб тунашган. Бор пулларини ҳам сарфлаб бўлгандан кейин, энди қаровсиз бинода тунашга мажбур бўлмоқда.
“Бизни айбимиз Қирғизистон фуқароси бўлганимизми? Шунчалар хормизми? Жуда хор бўлиб кетдик”, дея хўрсинади онахон. https://www.youtube.com/watch?v=FiFdBhefXsA
​​Мубассар опа: Қаровсиз бинода кутиб ётибман
Мубассар опа Ўш вилоятининг Қорасув шаҳридан Андижоннинг Қўрғонтепа туманига сал кам 30 йил аввал келин бўлиб тушган, бироқ хануз Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган. У 16 мартда Ўшга келган, аммо шу куни чегаралар ёпилиши ортидан Ўзбекистонга қайта олмаган. 4-5 кундан бери “Дўстлик” чегараси яқинида тунамоқда.
“Ўшга 16 март куни келганман, шу бўйича карантин деб Ўзбекистонга ўтказмаяпти. Бола чақаларимиз, уйларимизни соғиндик. Ўзбекистонга қўнғироқ қилсак, Қирғизистонга қўнғироқ қилинглар дейди, бу ерга қилсак, ўзинглар ҳал қилинглар дейди. Тўрт кундан бери сарсон бўлиб чегарада ўтирибмиз. Сизлардан илтимос, бизларни Ўзбекистонга ўтказиб юборинглар”, дея йиғлайди 56 ёшли Мубассар Каримова.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52708847
​​Коронавирус: Хитой текширилсин, деган талабга Россия ва Қозоғистон ҳам қўшилди

Ғарблик таҳлилчиларга кўра, Австралиянинг чақириғи асос қилиб олинган лойиҳани Пекиннинг анъанавий иттифоқчиси бўлган Москва томонидан дастакланиши халқаро майдонда Хитойнинг яккаланишига олиб келиши мумкин.
Мустақил халқаро текширув коронавирус қаердан келиб чиққани, Хитойнинг, айниқса, илк кунларда маълумотни бошқалар билан қанчалик бўлишгани каби масалаларга ойдинлик киритиши кутилади.

Хитой Ухандаги эпидемия ҳақида дунёни огоҳлантирмоқчи бўлган мутахассисларнинг овозини ўчиргани, эпидемия хавфини кичрайтириб кўрсатишга урингани айтилган.
https://www.bbc.com/uzbek/world-52709602
Президент мукофоти ўрнига тазйиқми? Коронавирус билан курашган шифокорга босим қилинган https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52712502
Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигининг баёноти:
“Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда хорижий давлатлар баъзи расмий шахсларининг мамлакатимизда қонунчилик талабларига мувофиқ, жамоатчилик муҳокамасига киритилган давлат тили масаласи бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан билдирган фикрлари муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни қайд этади.

Давлат тилини тартибга солувчи соҳага боғлиқ масалалар давлатнинг мутлақ ички сиёсатига дахлдор бўлиб, ҳар қандай аралашув асло мақбул эмас.

Мамлакатимиз ҳудудида яшовчи барча миллат ва элатлар тилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш республика қонунчилигида ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Бундан ташқари, 1995 йилда қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига биноан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади.

Шунингдек, қонун ўз она тилини ўрганиш ва ундан фойдаланиш, хусусан таълим олиш, давлат ташкилотларига мурожаат қилиш, ҳуқуқий ва бошқа маълумотлардан фойдаланиш ҳамда ишбилармонлик муомаласида ҳеч қандай тўсиқларсиз қўллаш имкониятини кафолатлайди.

Кўплаб мактаб ва олий таълим муассасалари, жумладан хорижий университетлар филиаллари, маданият марказларида ўқитиш, даврий нашрларни чоп этиш, теле ва радиодастурлар турли тилларда олиб борилаётгани буни яққол тасдиқлайди.

Шу муносабат билан Ўзбекистонда истиқомат қилувчи бошқа миллатлар ҳолати тўғрисида ташвишларга ҳеч қандай асос йўқ. Гап юқорида зикр қилинган 1995 йилда қабул қилинган қонун ижроси ҳақида кетмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимизда давлат тили ҳақидаги қонун талабларига риоя этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш жараёнида холис бўлишга, олдиндан асоссиз хулоса чиқармасликка ва ҳурмат сақланишига умид қилади”
​​Сардоба фожиаси: Уйим номимда эмас, энди ёрдам пули беришармикан?

Sardoba fojiasi: Uyim nomimda emas, endi yordam puli berisharmikan – 5 farzandning onasi

Sirdaryolik bir ayoldan kelgan murojaatdan anglanilishicha, 40 million so’mli yordam pulining har bir uy egasi uchun alohida berilishi ayrim tushunmovchiliklarni keltirib chiqarayotgan bo’lishi mumkin.

O’tgan hafta Sirdaryo viloyatiga borgan prezident Shavkat Mirziyoyev toshqindan zarar ko’rgan 4,5 mingdan ziyod xonadon egalarining har biriga 40 million so’mli yordam puli sertifikatlari va pul solingan bank kartochkalarini o’z qo’li bilan tarqatishni boshlab bergan edi.

Shuningdek, jabrlanuvchilarga televizor, muzlatgich, kir yuvish mashinasi kabi maishiy texnikalar ham sovg’a qilinishi ma’lum etilgandi.

Turmush o’rtog’i bundan 6 yil vafot etgan, 5 farzandni yolg’iz boshi bilan katta qilayotgan sirdaryolik ayolning Bi-bi-siga, asosan, tikuvchilik orqali tirikchilik qilib kelayotgani, ammo 1-may kuni uyini suv bosishi ortidan tikuv mashinalari suv ostida qolib yaroqsiz ahvolga kelgani, uyi loyga botgani haqida so’zlaydi.

https://youtu.be/mmVrotYKp3Q