BBC News O’zbek
5.79K subscribers
4.64K photos
34 videos
45 files
18.1K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
​​Ўзбекистон, Сардоба: Уйим номимда эмас, энди ёрдам пули беришармикан - 5 фарзанднинг онаси

Сирдарёлик аёлдан келган мурожаатдан англашилишича, 40 миллион сўмлик ёрдам пулининг ҳар бир уй эгаси учун алоҳида берилиши айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқараётган бўлиши мумкин.

Ўтган ҳафта Сирдарё вилоятига борган президент Шавкат Мирзиёев тошқиндан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўмли ёрдам пули сертификатлари ва пул солинган банк карточкаларини ўз қўли билан тарқатишни бошлаб берган эди.

https://www.bbc.com/uzbek/world-52709606
​​Ўзбекистон: Коронавирус 2802, тест бекор қилинди, бизнесларга имтиёз, ёш болалиларга ёрдам берилади. https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52720427
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бош прокуратура ўртасидаги тортишув тугади — Қонунсизликдан Бош прокурорнинг ўзи ҳимояланганми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 34 одамга коронавирус тарқатган шифокорнинг ҳимоясига чиқди. Вазирлик қонун нима учун ҳаммага баробар эмас, демоқда. Бу саволни Бош прокуратурага собиқ депутатлар ҳам бермоқда. Бош прокуратурадаги Би-би-си манбаси эса қонунсизлик олдида ўзлари ҳам фақат яхши ният қилишга мажбурлигини айтди.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52717433
​​Урушлар ва коронавирус гирдобидаги мамлакатда нима гап?

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Яманда коронавирус тарқалишини ҳеч ким аниқ рўйхатини олаётгани йўқ. Мамлакатдаги уруш тиббиёт тизимини деярли вайрон қилган. Жанубда халқаро ҳамжамият тан олган ҳукумат қудратда бўлса, шимолни хусийлар эгаллашган. Санаа шимол пойтахти ва Би-би-си бу ердаги шифохоналардан бирига киришга муваффақ бўлди.
https://youtu.be/7F4xXjGM0fQ
​​Коронавирус: Тест нега муҳим? - BBC Uzbek


https://youtu.be/TbqZx16i2Kg
​​Коронавирус нархи: Ўзбекистон ярим миллиарддан кўп қарз олди, кимга ёки нимага?

Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистонга коронавирус оқибатларига қарши кураш учун 375 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тезкор кредитни маъқуллаган. Бу Ўзбекистонга охирги бир ой мобайнида халқаро молия институтлари томонидан ажратилаётган иккинчи йирик кредит. Аммо экспертлар ҳукумат иқтисодиётга нақд пул ташламаётганидан ташвишда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-52724150
​​Хотиним мени 10 йил жинсий зўрлаб келди

Ёш йигит Би-би-сига қандай қилиб оилада жинсий зўрлаш қурбонига айлангани ва ундан қандай қутилгани ҳақида сўзлаб берди.

"Бошида шунчаки ёқтирмас эдим, бироқ алоқаларимизнинг сўнгги 3 ёки 4 йилида секс доим саросима уйғотадиган бўлиб қолди.

Бу Ира мени ушлаб олиб, бу ишга мажбурлайдиган вақтда содир бўларди".
https://www.bbc.com/uzbek/world-52723059
Қадр кечаси шарафига афв, коронавирус учун медаль ва мусулмонлар, уйда қолинг – bbcuzbek.com дайжести

Қадр кечаси шарафига афв, коронавирус учун медаль ва мусулмонлар, уйда қолинг - мингдан ортиқ маҳбус уйга қайтади, Қозоғистон президенти янги ташаббус билан чиқди ва Путин нимадан хавотирда?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52736078
​​Ўзбекистон ва Россияда коронавирусдан ўлим ҳоллари нега кам?
Муваффақият сири нимада?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52723974
Саудия Арабистони, Туркия яна ёпилмоқчи, Ўзбекистонга эшиклар очилмоқчи - O'zbekiston, dunyo, Turkiya


Саудия Арабистони, Туркия яна ёпилмоқчи - аммо расмий Анқара Ўзбекистонга ўз эшикларини очмоқчи. Бу йилги Рамазон Ҳайитига саноқли кунлар қоларкан, дунёнинг етакчи мусулмон давлатларидан худди ана шундай мазмундаги хабарлар олинмоқда:


https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-52739703
​​Коронавирус: 600 км узоқдаги қишлоғига ялангоёқ йўлга чиқди - BBC Uzbek


https://youtu.be/4lHcILtCvJI
​​Ўзбекистон: Мирзиёев ҳокимларни огоҳлантирди. Яна бир марта

Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимларни тадбиркорлар мулкини ноқонуний олиб қўйишнинг ҳуқуқий оқибатларидан огоҳлантирган. "Ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди", - деган Мирзиёев.
Айни пайтда таҳлилчилар президент ҳокимларни биринчи марта огоҳлантириши эмаслигига эътибор қаратишмоқда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-52740831
​​Ўзбекистон: Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўрилиши керак – собиқ депутат

Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимларни тадбиркорлар мулкини ноқонуний олиб қўйишнинг ҳуқуқий оқибатларидан огоҳлантирган.

"Ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди", - деган Мирзиёев.

Журналист ва собиқ депутат Олимжон Тўхтаназаровнинг Би- би-сига айтишича, ҳокимларга ҳеч ким чора кўролмайди, чунки президентнинг ўзи уларга ваколат бериб қўйган.

Унга кўра, ҳозирда ана шу ваколатларни қайта кўриб чиқадиган вақт келган.

https://www.youtube.com/watch?v=rUHVYqsxaF0&feature=youtu.be
​​Дунё: Охири кўринмаётган урушнинг беғубор қурбонлари


Ўзбекистон қўшниси Афғонистон ўтган қирқ йил давомида урушлар гирдобидан чиққани йўқ.

Бу жабрдийда мамлакатда зўравонлик ва хунрезлик деярли ҳар куни рўй беради.
Кобулдаги туғруқхонага жангарилар ҳужуми хунрезликнинг сўнггиси эмаслигини ҳамма билади.
Йигирмадан ортиқ оналар ва чақалоқлар бу ҳужумда отиб ўлдирилди.

Энг бегуноҳ жонларга қасд қилинди. Айрим чақалоқларнинг дунёга келганига дақиқалар бўлганди, холос. Улар нишонга олинди.
Тўрт соат давом этган бу ҳужум “дўзах” деб таърифланди.

Улар орасида бир чақалоқ - Амина бу ёруғ дунёга келганига икки соат бўлганди.

Гўдак баданига икки ўқ урилди.

Оёқчасини йўқотишига бир баҳя қолди.
https://www.youtube.com/watch?v=myurJjo9h94