BBC News O’zbek
5.78K subscribers
4.64K photos
34 videos
45 files
18.2K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
​​Абдуллоҳ қаерда? Ўзбекистон ИИВ ва Бош прокуратураси "бошқа идора"ни тилга олмаяпти

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50351121
​​Ўзбекистон доллардан воз кечиши керакми? - BBC Uzbek

Россия келгуси йил ўзининг Миллий фаровонлик жамғармасидаги АҚШ доллари улушини кескин қисқартиришни режаламоқда.

Доллардан воз кечиш ғояси ўтган ҳафта ШҲТ бош вазирларининг Тошкентдаги мажлисида ҳам янграган.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев бу борада амалий қадамларни қўйиш фурсати етганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, ШҲТга аъзо давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам ҳамкорлар билан ўз миллий валютасида савдо қилиши мумкин.

Россия бундан аввал рублни Евросиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида минтақавий валютага айлантириш ғоясини ҳам илгари сурганди.

https://www.youtube.com/watch?v=cSW8j45d7Wk&t=7s
​​Ўзбекистон доллардан воз кечиши керакми?

Россия Бош вазири Дмитрий Медведевга кўра, ШҲТга аъзо давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳамкорлар билан ўз миллий валютасида савдо қилиши мумкин.

Россия бундан аввал рублни Евросиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида минтақавий валютага айлантириш ғоясини ҳам илгари сурганди.

Аммо бу ғоя Қозоғистон ва Беларуснинг талаби билан бутунлай кун тартибидан олиб ташланган.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50336368
​​Россия: "Росбалт" журналистини бўҳтон ва таъмагирликда айбламоқдалар. Нима учун?

Россиядаги "Росбалт" ахборот агентлиги журналисти Александр Шваревга миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан туҳмат қилиш ва 3 миллион рубл таъма қилиш айблови сиртдан илгари сурилди. Маҳкама уни ҳибсга олиш масаласини кўриб чиқади. Шваревнинг ўзи Латвияда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-50350691
​​Хитой Россиянинг Узоқ Шарқи учун таҳдидми имконият?
Сўнгги йилларда Россия ва Хитойнинг яқинлашувига қарамай, Узоқ Шарқ аҳолиси илгаригидек ХХР стратегиясини қўшни ҳудудларга нисбатан "экспансия" деб аташмоқда. Би-би-си мухбирлари хитойликларнинг иштироки миқёсини баҳолаш учун минтақадаги барча қишлоқ хўжалик ерлари бўйича маълумотларни таҳлил қилишди. Кейин эса чегарадош қишлоқларга боришди ва ХХРнинг фермерлари билан маҳаллий аҳоли биргаликда қандай яшаётганини кўришди.

https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-50360704
Берлин девори йўқ, бироқ Совуқ Уруш яна бошланмоқдами?

Шарқ ва Ғарбни мафкуравий жиҳатдан ажратиб турган Берлин девори қулаганига 30 йил тўлди.

Би-би-си Ўзбек мухбири Ибрат Сафо девор қулашининг 25 йиллиги арафасида лавҳалар тайёрлаган эди.

Бугун ушбу лавҳаларнинг иккинчисини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
https://www.youtube.com/watch?v=j8LPyF33ymg
​​Ўзбекистон: Абдуллоҳ уни қаерда ушлаб туришганини ҳеч кимга айтмаяпти
26 октябр куни Андижон вилоят ИИББ га кириб кетиб ғойиб бўлган Абдуллоҳ Тоҳиров 9 ноябрга ўтар кечаси ярим тунда соат 3:00 да уйига кириб келди. Уйига Тошкентдан борган деҳқон Абдуллоҳ уни қаерда ва нима учун ушлаб туришганини яширмоқда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50360711
📺 Ҳавоси энг ифлос шаҳарда ким кўп жабр чекяпти? - BBC Uzbek https://youtu.be/CyzCqPOC2dE
Ўзбекистон-Тожикистон🇺🇿🇹🇯, чегара постига ҳужум, янги тафсилотлар - ИШИД жимликни бузди: Ҳафта якунида Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги “Ишкобод” чегара постига ҳужум ўз ишлари эканини иддао қилиб чиқди.

ИШИДнинг видеобаёноти гуруҳнинг назорати остида экани ишонилган Аmaq агентлиги орқали тарқатилган.

Бу ҳақда жиҳодчи гуруҳлар ахборот манбаларини кузатиб борувчи SITE intelligence Group портали хабар берган.

Гуруҳ 6 ноябр кунги ҳужумда 10 нафар Тожикистон чегара қўриқчисини ўлдирганини ҳам иддао қилган.

Расмий Душанбе аввалбошдан “Ишкобод”даги ҳужум ИШИД нинг иши эканини баён қилган.

Аммо буни асослаши мумкин бўлган бирор бир далилни тақдим этмаган. Расмий Тошкент эса, жим қолганди.

ИШИДнинг жума кунги баёнотига ҳозирча Тожикистон ва Ўзбекистон томонининг расмий муносабати имконли эмас.

Халқаро ҳарбий таҳлилчилар ИШИДнинг бу каби баёнотларига баҳо бераркан, гуруҳнинг имкониятдан фойдаланиб қолиш табиатига алоҳида диққат қилишади, эътибор қаратишади.

📸official
​​'Чимилдиқ': Тўй кечаси орзулари барбод бўлган аёллар - Дунё (18+)
Тўйлар дунё бўйлаб бахт ва шодлик рамзи, аммо дунёнинг баъзи ўлкаларида биринчи тун ёки чимилдиқ номақбул хотиралар учун "унутилмас" бўлиб қолади.
Аксар Араб ва мусулмон давлатларида қизлар бокира бўлиши шартли бир масаладир.
Би-би-си Араб хизмати турфа аёллар билан биринчи кеча ҳақида суҳбатлашди. Жинсий тарбияга оид билимларнинг етишмаслиги ҳам уларнинг бу кеча хотиралари ва кейинги ҳаётларига салбий таъсир қилгани маълум бўлди.
https://www.bbc.com/uzbek/world-50213975
​​Ўзбекистон: Президент Мирзиёев бошлаган коррупцияга қарши кураш давом этмоқдами ё ўзи гап нимада?
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50264899
​​Сафар учун иборалар

3-қисм

Инглиз тилини Би-би-си билан ўрганишда давом этамиз.

Саҳифаларимизда тақдим қилинаётган видео ва онлайн дарсларни кузатиб бориш билан инглиз тили борасидаги билимларингизни ҳам оширишингиз мумкин.

Ҳар хафтада янги сўз ва иборалар билан сўз бойлигингиз ортиши баробарида инглиз тили қўлловчилари томонидан янграган сўзларни эшитиб, талаффузингизни ривожлантирасиз.

Сафар учун асқотадиган инглиз тилидаги иборалар туркумининг янги қисми билан танишиб, ён дафтарингизга ёзиб олинг.

https://www.youtube.com/watch?v=xQULsJiVddE
​​#BBCUzbek Берлин деворининг қулаши: 1989 йил дунё харитасини қандай ўзгартирганди?

Дунёдаги ҳодисалар баъзан тез рўй беради, аммо бирортаси 1989 йилдаги ўзгаришлар тезлиги ва қудратига тенглашолган эмас.

https://www.bbc.com/uzbek/world-50375443
​​Видео - Берлин девори қулашининг 30 йиллиги: У нега қулаганди? - BBC Uzbek

Берлин деворининг қулаши ХХ асрнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлган.

1989 йил 9 ноябрида Берлин деворининг йиқитилиши дунёдаги коммунистик блокнинг қулишининг бошланиши эди.

Бироқ девор қулашига нима сабаб бўлган эди?

https://www.youtube.com/watch?v=EghHgcnPocc&feature=youtu.be
​​Ўзбекистон, Валдай: «Россиядан шубҳаланиш кайфияти Каримов билан бирга кўмилмаган» - эксперт
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50392727
​​Зангиота қамоқхонасидаги аёллар мажбуран пахтага чиқариляптими, Гулнора Каримова қаерда?

Ҳуқуқ фаолларининг таъкидлашича, Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги аёллар колонияси мажбуран пахта теримига чиқарилмоқда. Ушбу колонияда марҳум Президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова жазосини ўтаётган эди.

Fergana.agency сайтининг ҳуқуқ ҳимоячиси Татьяна Довлатовага таяниб ёзишича, Зангиотадаги 42-сон жазони ижро этиш колониясида сақланаётган аёллар Жиззахда пахта теришга мажбурланмоқда.

"Кунлик нормани бажара олмаган маҳкумалар қолган пахтани ўз ҳисобидан сотиб олишига тўғри келмоқда", дейди Татьяна Довлатова.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-50394507