BBC News O’zbek
6.12K subscribers
4.73K photos
35 videos
45 files
18.3K links
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari
Download Telegram
"Саудия Арабистони Сурияга қўшин киритишга тайёр"



Саудия Арабистони Мудофаа кучлари вакили генерал Аҳмад Асирийнинг билдиришича, Қўшма Штатлар бошчилигидаги Ғарб давлатлари коалицияси қувватласа, мамлакати қуруқликдаги қўшинларини Сурияга олиб кириши мумкин.
Асирийнинг сўзларига кўра, Саудия армияси Суриядаги "Исломий Давлат" жангари гуруҳига қарши курашади.
"Биз ИШИДга қарши курашишга ва уларни енгишга аҳд қилганмиз",- деб айтган генерал. Бироқ жаноб Асирий Саудия Сурияга қанча аскарини жўнатиши ҳақидаги рақамларни очиқламаган.
Генерал Асирийнинг Associated Press агентлига таъкидлашича, кейинги ҳафтада Брюсселда ўтадиган учрашувда халқаро коалиция қуруқликдаги амалиётларни бошлаш ҳақида қарор бериши лозим.
Саудия Арабистони ҳозирда Ямандаги ҳарбий ҳаракатларга ҳам аралашган. Қироллик кучлари Яман ҳукуматига исёнчи хусийларга қарши курашда ёрдам бериб келади.
Чоршанба куни Женевада Сурия инқирози бўйича халқаро музокараларга танаффус қилишга келишилди. Қарама- қарши томонлар бир-бирларини тинчлик музокараларини барбод қилишда айбладилар.
АҚШ ва Туркия раҳбарлари эса Женевадаги тинчлик музокаралари тўхтатилишига Россиянинг Суриядаги ҳаво ҳужумларини кўрсатиб, Москвани айблаганлар.
Россия Ташқи Ишлар вазирлиги Эр-Риёддан келган Сурия мухолифатининг масъулиятсизлиги музокараларни тўхтатиб қўйди, деган.


Сурияда 2011 йилдан буён давом этаётган уруш қарийб 300 минг инсоннинг ёстиғини қуритди, 4 миллиондан ортиқ киши мамлакатни ташлаб чиқди, мамлакат аҳолисининг ярми уй-жойларидан айрилди.

Қочқинлар

Айни пайтда Ҳалаб шаҳридан минглаб қочқинлар Туркия чегараларига қараб бормоқдалар.



Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғлининг айтишича, Туркияга ўтмоқчи бўлаётган суриялик қочқинлар сони 70 мингга яқин. Кузатувчилар ва фаолларнинг ҳисобича, уларнинг сони 40 минг атрофида.
Лондонда 4 февралда ўтган Сурияга ёрдам бўйича донорлар анжуманида жаноб Довутўғли "Ҳозир 10 минг янги қочқин Кили эшиги олдида (Туркиядаги чегара тумани)турибди. Сабаби Алеппога қарши ҳаво ҳужумларидир. 60 минг-70 минг киши шимолий Алепподаги палаткалардан Туркия томон ҳаракатланяпти", деган.


Сурияга ёрдам донорлар анжуманида ОИ 3,3 млрд доллар, Олмония 2,6 млрд доллар, Британия 1,7 млрд доллар, АҚШ 925 млн доллар ажратишга ваъда берган.
Россиянинг исёнчилар манзилларига давомли ҳаво ҳужумлари Сурия армиясига Алеппо яқинида ўз мавқеъларини мустаҳкамлаб олишга ёрдам берган.
Москванинг билдиришича, Туркия ҳам Сурияга қўшин киритишга ҳозирлик кўрмоқда. Расмий Анқара бу хабарни ҳозирча изоҳлагани йўқ.


§ Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

§ Instagram - BBC UZBEK

§ Twitter -BBC UZBEK

§ Odnoklassniki - BBCUZBEK

§ Facebook - BBC UZBEK

§ Google+ BBC UZBEK

§ YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

§ Skype - uzbekbbclondon



http://www.bbc.com/uzbek/world/2016/02/160205_cy_saudi_arabia_syria_troops



#bbcuzbek #bbc
Ro’za va Ramazon🕌: Bizda hozirgina olingan yangilik - yangi Oy ko’rinibdi, Ramazon Hayitingiz muborak!. #bbc #bbcuzbek #uzbekistan🇺🇿
Londonda ro’za va Ramazon😍: Xuddi shu daqiqalarda BBC Jahon Xizmatida yozilgan hayit dasturxonlaridan biri: toping-chi, shu qatlama dunyoning qay bir davlatida pishirilgan?🤗#bbc #bbcuzbek #uzbekistan🇺🇿
O’zbekiston, Toshkent, ro’za va Ramazon🕌: Arafa oshiga kelinglar -Prezident Shavkat Mirziyoyev Arafa oshini shaxsan o’zi damlamoqda🤗. Bunga nima deysiz? 📸sayidamirziyoyeva/facebook #bbc #bbcuzbek #uzbekistan🇺🇿
#bbc.com/uzbek Танишинг. Янги тайинлов:

Путиннинг “Қиёмат” генерали кетди

Россия Украинадаги қўшма кучлари қўмондонини яна алмаштирди. Россия Мудофаа вазири Сергей Суровикинни қўмондонликдан олди. Сергей Шойгу Путиннинг “Қиёмат” генерали ўрнига Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни тайинлади.

Янги тайинлов сабаби маълум эмас. Аммо, вазирликка кўра, бу “ҳал этилаётган вазифалар кўламининг кенгайиши, қўшинларни янада жипслаштириш зарурати билан боғлиқ”.

Сергей Суровикин Украинада Путинга ғалаба келтириши кутилганди. Валерий Герасимов эса, Россиянинг Украинадаги муваффақиятсизликларида энг кўп айбланаётган шахслардан бири бўлади.

Маълум бўлишича, у янги мақоми ортидан ҳам Бош штаб бошлиғи лавозимини сақлаб қолади. Сергей Суровикин эса, унга янги муовин бўлади.

Воқеаларнинг янги ривожи Соледар учун қақшатқич жанглар кечаётган бир пайтда кузатилмоқда.

24 февраль куни Россия Украинада бошлаган урушга роппа-роса бир йил бўлади.
Сиз бунга нима дейсиз? (#bbc.com/uzbek)

Озарбайжон президенти Қорабоғ арманларига кескин кетди: Илҳом Алиев уларни Озарбайжон фуқаролигини қабул қилиш ёки кетишга чақирди.

Россия тинчликни сақлаш кучларининг юк машиналарида бўладими, автобусда, бемалол кетишлари мумкинлигини айтди.

“Арманистонга йўл очиқ”, - деди Озарбайжон президенти.

У мамлакати Тоғли Қорабоғ арманларини Арманистон билан боғловчи ягона йўлни тўсиб қўйганлигини ҳам рад қилди ва Озарбайжон фуқароларининг барча ҳуқуқи борлигини айтди.

Озарбайжон давлат ахборот агентликлари кечаётган ҳафтада президент Илҳом Алиев билан батафсил интервьюни чоп этди.

Ўзларини эко-фаоллар, деб атовчи бир гуруҳ одамлар эса, қарийб бир ойдирки, Лочин йўлаги орқали Тоғли Қорабоғни Арманистон билан боғловчи биттаю битта йўлни тўсиб туришибди.

Қорабоғ арманлари эса, буни “қамал”, деб аташаётир.
Дунёнинг энг кекса одами вафот этди, у оз эмас, кўп эмас – 27 та давлат раҳбарининг бошқарувини кўрган - #bbc.com/uzbek

Франциялик роҳиба Люсиль Рендон 118 ёшда эди.

У 1904 йилда Франция жанубида туғилган ва иккита жаҳон урушини бошидан кечирган.

Францияда 27 давлат раҳбарининг қудратга келишини кўрган.

Андрэ опа ҳар куни шоколад ейиш ва бир қадаҳ шароб ичишни канда қилмаган:

https://www.facebook.com/298318986864908/posts/pfbid0M9XNL6aQsQ1zg95aksr4tkHgS4rWrpSQgCz6cyVhFBpgfcYRZkmaSqJSgXQpqZ6xl/
Ўзбекистон. Сиз нима дейсиз: Расул Кушербаевнинг бу фикрига қўшиласизми?

Ўзбекистонлик ҳозирда собиқ таниқли депутат Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ярим тунда ўтказгани айтилаётган мажлисига муносабатан бу каби фикрни изҳор этган. “Аёллар ярим тунда мажлис қилиниб, ҳақорат қилинадиган бўлса, давлат ишида қанақа аёл ишлашга рози бўлади? Яна гендер тенглиги учун интиламиз, деймиз”, - дея ёзган Расул Кушербаев. Сиз бунга нима дейсиз?

#bbc.com/uzbek

https://www.bbc.com/uzbek
Украина биринчи хоними Абу Дабида:

Олена Зеленская Бирлашган Араб Амирликлари президенти, Абу Даби амири билан учрашди. Украина биринчи хоними Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бирлашган Араб Амирликларига БМТ нинг муҳим резолюцияларини дастаклаётгани ҳамда мамлакатига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун шахсан миннатдорчилик билдирди.

Олена Зеленская Абу Даби мезбонлик қилаётган Forbes 30/50 уч кунлик форумида ҳам иштирок этади.

#bbc.com/uzbek
Ўзбеклар ва Дунё📸: Мана бу ажойиб суратни Сиз азизларга байрам кунида гўзал бир баҳорий кайфият тилаб улашдик. Сурат Европа давлатларининг бирида, ўзбекистонликлар хонадонида олинган. Топинг-чи, бу қайси давлат?😊

https://www.instagram.com/p/CpiHNRwN8SJ/?igshid=YmMyMTA2M2Y=

#bbc.com/uzbek
Сиз бу тақиққа нима дейсиз?

Ироқ спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотишни расман тақиқлади.

Аксарият аҳолиси мусулмон бўлган мамлакатда етти йил аввал қабул қилинган қонун шу ҳафталарда кучга кирди.

Тақиқни бузганлар эса, 25 миллион динор жаримага юз тутишади. Бу - $14 минг доллардан ортиқ пул деганидир.

Ироқда спиртли ичимликларни кўча-куйда ичиш шундоқ ҳам хушланмайди, улар фақат махсус рухсатномаси бўлган дўкон ва барларда сотилади.

Ироқнинг насроний сиёсатчилари аллақачон мавжуд тақиқ юзасидан мамлакат Олий маҳкамасига мурожаат қилишган.

Уларнинг даъво қилишларича, янги қонунчилик озчиликлар ҳуқуқлари ва фуқаровий эркинликларни поймол этади.

Сиз бу борада нима дейсиз?

#bbc.com/uzbek
Сиз бу ташаббусга нима дейсиз?

Қозоғистон гиёҳвандликка қарши бутун мамлакат миқёсида курашмоқчи.

Қозоқ ҳукумати ўзининг янги комплекс режасини эълон қилди.

Расмий хабарларга кўра, янги лойиҳа гиёҳванд моддаларга талабни камайтириш, хавфли турларини тарқатиш каналларини тўсиш, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ҳам гиёҳвандликни эрта босқичда аниқлаш чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади.

Сиз Қозоғистон ҳукуматининг бу ташаббусига нима дейсиз? Ҳозир сиз яшаб турган жойда гиёҳвандлик қанчалик жиддий муаммо бўлади?

#bbc.com/uzbek
Ўзбекистон: Узлуксиз ёмғир Тошкентдаги қариялар уйи деворини қулатди. Суратлар бугун, 14 март куни олинган.

Расмий хабарларга кўра, ҳодиса Олмазор туманида юз берган.

Ҳодисада ҳеч ким жабрланмагани, фақат девор олдида турган Nexia 3 русумидаги битта машинага зиён етгани айтилмоқда.

Сиз яшаб турган жойда вазият қандай?

#bbc.com/uzbek
Учувчининг ўрнида сиз бўлганингизда нима қилган бўлардингиз?

Дунё. Бунақаси камдан-кам бўлади: Жанубий африкалик мана бу учувчи бир ўлимдан қолди. Рудольф Эразмус учувчилар кабинасига кириб олган кобрани ўз вақтида пайқаб қолди ва самолётини фавқулодда ерга қўндирди. Самолёт бортида учувчилар ва кобрадан ташқари яна тўрт йўловчининг бўлгани айтилмоқда. Рудольфни қаҳрамон, деб аташмоқда. Кобра эса, ҳеч қаерда йўқ, самолётнинг тит-питини чиқаришди, аммо барибир топишолмади Сариқ кобранинг заҳари одамни бор-йўғи 30 дақиқада ўлдиради…

#bbc.com/uzbek
Муҳим: Хитой Россияни ‘ҳушига келтириб’ қўя оладими – сиз нима дейсиз?

Франция президенти Россиянинг Украинага қарши урушига чек қўйиш учун Хитой раҳбаридан ёрдам сўради.

Эммануэль Макрон Хитойга давлат ташрифи чоғида Си Цзиньпинни, “Россияни ҳушига келтириш”га ундади.

“Барчани музокаралар столига қайтаришда Хитойнинг кўмагига орқа қилиши мумкинлиги”ни айтди.

Президент Сининг баён қилишича, Хитой ва Франция дунё тинчлигини ҳимоя қилишга “қодир ва масъул”.

Аммо Москва наздида ҳозирча “муросанинг истиқболи йўқ” ва ҳужумлари давом этади.

Хитой дунёнинг ядровий, ҳарбий ва иқтисодий қудратларидан биттаси, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг олтита доимий аъзосидан бири ва Россиянинг анъанавий иттифоқчиси бўлади.

Яқинда ўзининг Украина урушига чек қўйишга қаратилган “тинчлик режаси” билан чиққан, куни-кеча Москвада бўлиб, Путин билан учрашиб ҳам қайтган.

Ғарб эса, бошқа томондан, Хитой Россияга ҳарбий кўмак беришга ўтишидан ҳам хавотирда.

Сизнингча буёғи нима бўлади?

#bbc.com/uzbek